Аллоҳ таоло инсонни бошқа махлуқотлардан фарқли яратди. Уларни интилиш ва тараққий этиш зиналарининг энг юқорисига қўйди. Инсонни илоҳий уч инъом билан хослади. Булар; ақл, қатъиятлик ва хис туйғудир. Инсонлар ўз тафаккурлари ила натижалар сабабларини топадилар. Бир онда узоқ ўтмишни, кўриниб турган бугунни ва олис келажак ораларини жамлайдилар. Ўз қатъиятлари билан иккиланиш қатъиятсизлик химояларига хукмрон бўладилар. Улар туйғулари билан одамларни яхши ҳам ёмон ҳам кўрадилар, раҳимдил ва қаттиққўл ҳам бўладилар. Ана шу уч неъмат инсонлар орасида сидқидиллик ва ака укачилик алоқаси бўлмоғи лозим. 
     Инсонлар ақллари ила тафаккур этиб дунёга худа беҳудага келмаганларини балки, доно, барча нарсани билгувчи хабардор Зот яратганлигини биладилар. Агар инсон ўз туйғулари билан яхши кўриш ва дўстона муносабатда бўлишни мақсад қилса, ақл кучи бу туйғуларни жиловлайди. Натижада уни ёмонликка эмас, яхшиликка бошлайди. Хусуматга эмас дўстликка ундайди. Ажралишга эмас бирлашишга чақиради. Чунки ислом кишилик жамиятни биродарлик, дўстлик,муҳаббат асосида пайдо бўлишга орзуманддир. Шундан ҳам Аллоҳнинг каломида инсонларнинг асли бир ота онадан эканларини эслатиб хитоб қилган ушбу оятини кўрамиз.”Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг хузурида энг хурматлигингиз энг тақводорингиздир…”. (Хужурот 13). Бу ўринда Қуръон карим содиқ ака укачиликни иймоннинг шартларидан эканига эътибор қаратиб, кишилар орасини ислоҳ қилишни Аллоҳнинг рахматига сабаб бўлишини эслатади. “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳдан қўрқингиз, шоядки, раҳм қилинсангиз”.(Хужурот 10). Иймон асосида бўлган кишилар орасидаги алоқанинг кучи, мўмин кишини ўз дўсти ила мукаммал бир бино эканини англатади. Шундан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу хақиқатни иқрор қилганларини кўрамиз.
     Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар “Мўмин, мўмин кишига, бир бирини маҳкам тутиб турган бино кабидир”. Бошқа бир хадисда
Мўминларнинг бир бирлари билан меҳрибонлик ила дўстона хамдардлик муносабатда бўлишлари бир тана мисолидир-ки, унинг бир аъзоси шикастланса бошқа аъзолари ҳам шиддату бедорликда у билан бирга бўлади.
Кишилик жамияти ўртасидаги инсонийлик алоқаларни юритиш қоидаларини ислом дини чиройлик тасвирлаб берган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар,
     ”Ўзаро узилишманглар, ғазаб ва хасад ҳам қилманглар, Аллоҳнинг аҳил бандалари бўлинглар. Мусулмон киши учун ўз дўсти билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши халол бўлмайди”. Бу кишининг ўзи учун эмас ўзгаларнинг манфаъати йўлида иш тутишни таъкидлайди. Ислом кишиларни хамкорликка чақиради. “Яхшилик ва тақво йўлида хамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”. (Моида 2). Ўз хаётини мухофаза қилиш учун турли ишларда сабру одоб ила хамкорлик қилаётган, борлиқнинг турли жабҳаларига гувоҳ бўла туриб нима учун биз яхшилик йўлларида хамкорлик қилмаслигимиз керак. Мисол учун асалари жамоасини олайлик, улар бор диққату кучларини ишга солиб ўз вазифаларини бажарадилар. Уйларини барпо қилиш хатто Аллоҳ қуръонда “Унда одамлар учун шифо бордир”. (Нахл 69) деб васфлаган ичимликни ишлаб чиқаришда барчалари хамкор бўлиб ўз юмишларини бажарадилар.
     Бизнинг муқаддас динимиз бизларни доимо хамкорликка чақириб, ижтимоий алоқаларимизни мустахкам тутишни ўзимизга шиор қилиб олишга чақиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар;
“Мусулмоннинг мусулмондаги хақлари олтита; Агар кўришсангиз салом беринг, сизни чорласа жавоб беринг, маслахат сўраса насихат беринг, аксирса ва Аллоҳга хамд айтса унга саломатлик тиланг, беморлигида бориб кўринг, вафот этса жанозасига иштирок этинг”

    Манбаълар асосида

Мақсудали домла Қосимов

Хўжаобод туман “Етти чинор”жоме масжиди имом хатиби