Азал азалдан ота-боболаримиз ўз фарзандларини илмга ундаб келишган. Чунки улар маънавиятни юксалтиришда илмни асосий омил деб билганлар.
Илм инсонга Аллоҳ таоло томонидан инъом этилган бебаҳо бойликдир. Уни ҳеч нарса билан тенгалаштириб бўлмайди. Илмни фақат ўз тафаккури ила мукаммал жамлаган киши ҳақиқий комил, етук инсон бўла олади.
Топар илм ила одам ўғли камол, етурмас камолга жамол ила мол. Маълумки, Пайғамбаримизга нозил қилинган дастлабки оят ҳам “Ўқи” деган калима билан бошланган. Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар: “ Ким дўзахдан озод қилинганларга қарашни яхши кўрса илм олувчиларга қарасин”.Демак, илм эгаллаш билан инсон саодатга эришиши мумкин. Ислом динида фақат диний билимлар билан чекланиш эмас, балки дунёвий билимларни ҳам мустаҳкам эгаллашга тарғиб қилинади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Болаларингизга замонавий илмларни ўргатинглар, чунки улар ўз замонлари учун туғилганлар”-деганлар. Ҳар бир замонда ўша замондаги кишиларни эхтиёжи учун зарур бўлган илмларни керакли миқдорда ўрганиш фарзи кифоя хисобланади. Илм икки ҳил бўлиб, бири инсонларга бу дунёда ҳам охиратда ҳам фойдаси тегадиган , иккинчиси жамият учун зарар келтирадиган, ўрганиш гуноҳ саналадиган илмларга бўлинади. Фойдали илмлар жумласига диний илмлар билан бир қаторда омманинг эхтиёжи тушадиган, масалан: табобат, саноат, деҳқончилик, чорвачилик, тижорат ва шу кабилар киради. Зарарли илмлар сирасига сеҳр-жоду, кўз бойлағичликлар киради. Сулаймон алайҳиссаломга Аллоҳ таоло илм, бойлик ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганида у илмни танлайди. Илмнинг шарофатидан унга бойлик ва подшоҳлик ҳам қўшиб беради.Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар: “ Фойдаланилмайдиган илмнинг мисоли, ундан Аллоҳ йўлида инфоқ эхсон қилинмайдиган хазина кабидир”.Мол-дунёни сарфламасдан фақат уни йиғиш фойда бермагани каби илм ҳам унга амал қилинмаса, фойда бермайди. Имом Ғаззолий р.ҳ. шундай деганлар: “ Бошқаларга илм ўргатиб, ўзи унга амалқилмайдиган киши ҳаммани кийинтириб, ўзи доимо яланғоч қолган игна кабидир. Ҳамда ҳамма нарсани ўткирлаб, ўзи ҳеч нарсани кесолмайдиган қайроқтош кабидир. Ҳамда ҳаммага илм бериб, ўзи илмдан холи қолган дафтар кабидир. Ҳамда ҳаммага нур бериб, ўзи куйиб кетувчи пилик кабидир”.Илмга эътиборсизлик, вақтни бекорга ўтказиш натижасида инсон нафақат ўзига балки, келажак авлодга қолаверса жамиятга зиён келтиради. Чунки илмга эътиборсизлик оқибатида банда ҳар ҳил номақбул ишларга қўл уради. Беш кунлик ҳаётда яйраб олиш керак-деганлар ўзлари сезмаган ҳолда жар ёқасига бориб қоладилар.Аллоҳ таоло Одам а.с. ни яратиб, уни илм билан барча фаришталардан афзал-устун қилди. Пайғамбаримиз с.а.в. муборак ҳадисларида илм ва унинг эгаларининг фазилати ҳақида батафсил айтиб ўтганлар, жумладан: “ Кимки илм истаб йўлга чиқса, Аллоҳ унинг йўлини жаннат томонга тўғрилаб қўяди”
( Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда: “Сен учун эрта тонгда туриб илмнинг бир бобини ўрганмоқлигинг юз ракат нафл намоз ўқимоғингдан афзал”-дейилган. ( Ибн Можа ривояти) Яна бир ҳадисда: “Кимки одамларга ўргатиш учун илмдан бир бобни ўрганса, унга етмишта сиддиқнинг савоби берилади”-деганлар. Расулуллоҳ с.а.в. “ Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмон ва ер аҳллари, ҳаттоки ковагидаги чумоли, денгиздаги балиқларгача ҳаммаси салавот айтади”-деганлар. (Термизий ривояти). Ҳазрати Али к.в. шундай деганлар: “Илм мол-дунёдан яҳшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади”. Ҳакимлар: “Илм ўрганинг, зеро у фақирлигингизда давлат, бойлигингизда зийнат бўлади”-деганлар.
Илмни ёшлик чоғида ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в.“ Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир” деб марҳамат қилганлар.
Илм олишга белингни боғла, бошқа ишдан кўнглингни боғла,
Шу билан бас устодинг сўзи, қолганини айтур илм ўзи.( Жомий).
Билим бойлигига тўймайди одам, камаймас бошқага қанча берсанг ҳам.(Тусий).
Билим ол, билма тиним, Одам бўл, олиб илм. ( А.Навои).
Имом Ғаззолий р.ҳ. шундай деганлар: “ Бошқаларга илм ўргатиб, ўзи унга амал қилмайдиган киши ҳаммани кийинтириб, ўзи доимо яланғоч қолган игна кабидир. Ҳамда ҳамма нарсани ўткирлаб, ўзи ҳеч нарсани кесолмайдиган қайроқтош кабидир. Ҳамда ҳаммага илм бериб, ўзи илмдан холи қолган дафтар кабидир. Ҳамда ҳаммага нур бериб, ўзи куйиб кетувчи пилик кабидир”.
Аллоҳ таоло Одам а.с. ни яратиб, уни илм билан барча фаришталардан афзал-устун қилди. Пайғамбаримиз с.а.в. муборак ҳадисларида илм ва унинг эгаларининг фазилати ҳақида батафсил айтиб ўтганлар, жумладан: “ Кимки илм истаб йўлга чиқса, Аллоҳ унинг йўлини жаннат томонга тўғрилаб қўяди” ( Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда: “Сен учун эрта тонгда туриб илмнинг бир бобини ўрганмоқлигинг юз ракат нафл намоз ўқимоғингдан афзал”-дейилган. ( Ибн Можа ривояти) Яна бир ҳадисда: “Кимки одамларга ўргатиш учун илмдан бир бобни ўрганса, унга етмишта сиддиқнинг савоби берилади”-деганлар. Расулуллоҳ с.а.в. “ Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмон ва ер аҳллари, ҳаттоки ковагидаги чумоли, денгиздаги балиқларгача ҳаммаси салавот айтади”-деганлар. (Термизий ривоят Ҳазрати Али к.в. шундай деганлар: “Илм мол-дунёдан яҳшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади”. Ҳакимлар: “Илм ўрганинг, зеро у фақирлигингизда давлат, бойлигингизда зийнат бўлади”-деганлар. Илмни ёшлик чоғида ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳақида
Пайғамбаримиз с.а.в.“ Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир” деб марҳамат қилганлар.
Санатбек Турсунов
Андижон туман
“Усмони Зиннурайн”
жоме масжиди имом-хатиби