Аллоҳ таоло бу дунёда ҳидоят ва залолатни, ҳақ ва ноҳақни, ҳалол ва ҳаромни, яхши ва ёмонни, шулар қаторида енгиллик ва қийинчиликни очиқ-ойдин бандаларига баён қилиб қўйгандир. Муқаддас динимизда ибодатларда енгиллик инсоннинг ҳолатига, тоқатига қараб белгилаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас” (Бақара 286-оят)
Бемор кишига соғ одамнинг ҳолатидаги таҳоратда ёки намозда бўлган қийинчилик юкланмайди. Баъзи бир мутаассиб кишилар сувдан ожиз бўлган беморларга: “Сиз сув билан таҳорат қилмасангиз (жунуб бўлганга) сув билан ғусл қилмасангиз бўлмайди, сув бўла туриб таяммум қилиш мукин эмас”, – деб беморни касалини зиёда бўлишига сабаб бўлаётганлари, шу каби бошқа ибодатларда ҳам шариат аҳкомларини қийин қилиб кўрсатиб қўяётганлари учраб турибди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қиш вақтида саҳобалар ғазотга чиққанларида, бирлари бошларидан жароҳат олди. Тунда уйқусида эҳтилом бўлиб қолди. Саҳобаи киромларга ўз ҳолатини айтиб маслаҳат сўраганда, саҳобаи киромлар: “Эҳтилом (жануб) бўлган киши сув билан ғусл қилиши шарт”, – дейишди. Мазкур саҳобий, мажбур сув билан ғусл қилди. Бошидаги жароҳати жиддийлашиб, шу ҳолатда вафот этди. Ғазотдан қайтгач, саҳобалар бўлган воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб беришганда ул зот:
– “Ҳолларинга вой, уни ҳам ўзларинги ҳам ҳалок қилибсизлар”, – дедилар.
Бу дин енгиллик диндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида: “Енгил қилинглар, енгил кийинглар, ҳаргиз оғир қилманглар”-деб марҳамат қилдилар.
Аллоҳ таоло бандаларига таҳорат таяммум билан покланишда енгиллик томонларини кўрсатиб, ояти каримада: “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиқаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёҳуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю сув топа олмасаларингиз, бас покиза тупроқ ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз тахоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас покиза тупроқ илп таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларарингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас, аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматларини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар” деб марҳамат қилган (Моида 6-оят)
Аллоҳ таоло бандаларига покликни, енгилликни буюради. Ислом шариатида “Ҳидоя”, “Мутасрул виқоя”, “Мажмаул-мақсуд” каби кўплаб мўтабар китобларда ибодатларда енгиллик тариқасда аёлларнинг намоз ва рўзалари, муқим ва мусофир, соғ ва бемор, соҳиби узрлик ҳолатидаги кишиларни намоз ва рўзалари, ибодатларидаги енгилликларни намоз ва рўзалари, ибодатларидаги енгилликлар батафсил баён қилинган. Мисол тариқасида Рамазон рўзасида кексалар ва беморлар учун рўза ўрнида фидя (олтмиш мискин таомини бериш), ҳаммалар эмизикли аёллар, худди шунингдек мусофирларга рўзанинг қазоси кейинчалик тутиб беришлиги буюрилади.Асаб касалликлари (давления) ва турли оғриқлар сабаб ўтириб туришга қийналадиган кишидар учун имо-ишора билан намоз ўқишлик жоиз бўлади, баъзи бирда аксарият кексалар ва беморлар:
“Илгари намоз ўқирдим, энди ҳеч пешобни тўхтатаолмаяпман, бу ҳолатда намоз ўқишлигим ўринли бўлмаса керак” деб қоладилар. Аслида кексаларнинг бу ҳолати шариатимизда “Соҳиби узр” саналади. Улар намоз учун таҳорат оладилар, намозга бораётганларида пешоб кетиб қолсада, “Соҳиби узрлик” ҳолатлари эътиборга олиниб таҳоратли ҳисобланадилар. Шу ҳолатда намозларини бемаълол ўқийверадилар. Фақат кейинги намозлар учун алоҳида таҳорат олишларим лозим бўлади.
Соғлом кишилардек бир таҳорат билан икки – уч вақт намоз ўқий олмайдилар, ҳар бир намозга алоҳида таҳорат оладилар.
Жаноза намозлари масаласидан ҳам шундай енгилликлар келади. Кимки тўсатдан бир жаноза устидан чиқиб қолса таҳорат олишга фурсат йўқ, шу ҳолатда таяммум билан жаноза намозига иштирок этиш мумкин бўлади.
Муқаддас динимиз буюрган тариқада енгилликлардан фойдаланиш, Оллоҳга ва расулига итоат ва ибодат ила инсон икки дунё саодатига мушарраф бўлади. Шу боис ҳаётдан ҳар бир нарсанинг ечими бўлганидек инсон кўзига қийин кўринган ишлар олдида тўхтаб қолмасин.
Манбалар асосида
Отабек домла Ёрқулов
Бўстон туман “Акбаралиқори ота” масжиди имом хатиби