Маълумки муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан 2017 йил 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Сўнгги 5 йил ичида ушбу стратегия асосида барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳар томонлама ривожланган Янги Ўзбекистон барпо этилмоқда.

        Давлатимиз раҳбарининг «Инсон қадри улуғ, эртага эмас узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши» деган эзгу ғояларни ижобатини юртдошларимиз бугун ўз тақдири ва оиласи мисолида кўриб, ҳис қилиб туришибди. Очиқлик сиёсати олиб борилгани туфайли халқимизнинг давлатга нисбатан ишончи янада мустаҳкамланди.

       Ҳурматли Шавкат Миромонович ҳар доим юртдошларимизнинг дарди билан яшайдилар. Шу ўринда бир нарсани сизларга эслатмоқчиман. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинким, тариҳимизниг яқин кунларида барча соҳаларда ислоҳотлар бўлганидек, халқимизнинг аксари амал  қилиб  келаётган ислом динига оид  йўналишларда ҳам кўплаб ислоҳотларга эришдик. Шуниси қувонарликки саноқли йиллар танаффусидан сўнг жорий йилда минглаб зиёратчиларимиз  умра сафарларини ҳурсанчилик билан адо қилишди. Бугунга келиб Ҳаж сафарига  тайёргарликлар бошланиб кетди.

        Рақамларга эътибор берсак, 2019-йил 7200 юртдошларимиз  ҳаж  амалларини баржарган бўлса, 2022-йилга келиб  бу рақамлар 10865 тага кўпайтирилди.   Бунинг учун Аллоҳ таолога кўплаб  шукроналар айтишимиз, биз  фуқароларга ҳалқим, юртим дейдиган  давлат ва  диний раҳбарларни ато қилганига  кечаю кундуз  миннатдор бўлишимиз ва бу неъматларни қадрини билиб, уларни қўллаб қувватлаб туришимиз  лозимдир.  

 Салимжон Матғозиев

Андижон туман бош имом хатиби