Коронавирусга қарши имом-хатиблар акцияси

1199

Юртимиз бўйлаб пандемия кузатилаётган бир пайтда юртдошларимиз орасида коронавирус касаллигини олдини олиш, уларда ушбу касалликни юқтириб олиш хавфини камайтириш, касалликка бўлган масъулиятини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги жамоаси бошчилигидаги вилоятида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблари томонидан ҳам ҳудудлардаги бозорлар ва савдо шаҳобчаларида коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ҳамда бир марталик химоя ниқобларини тарқатиш акцияси ўтказилмоқда. Ушбу акция доирасида вилоят бўйича барча имом-хатиблар жуда ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Акция доирасида шу кунгача имом-хатиблар томонидан 4мингдан зиёд химоя ниқоблари аҳолига беминнат тарқатилди.

ӮМИнинг Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати