Ҳакамлар йиғилиши

913

Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари, шаҳар ва туманларида Қуръони карим мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишлик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Республика ҳакамлар ҳайъати тузилган бўлиб, хозирда барча ҳакамлар Республиканинг барча вилоятларида мусобақаларнинг тартибли ва адолатли ўтказиш, мусобақада иштирок этувчи фуқароларни Қуръони карим бўйича билимларини баҳолаш бўйича ташкил қилинган ўқув машғулотларини ўтказмоқдалар.

Ҳусусан, 2018 йил 9-январь куни Андижон вилоятида ҳам ташкил қилинган ўқув машғулотларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказиладиган Қуръони карим мусобақаларига тайинланган ҳакамларнинг ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ишлаб чиқилган мусобақаларнинг баҳолаш меъзонлари ва тартиб қоидалар кенг тушунтирилди.

Ўқув машғулотлари икки қисмдан иборат бўлиб, даставвал тингловчиларга назарий билимлар берилган бўлса, кейин эса, олган билимларини амалиётга тадбиқи юзасидан амалий машғулотлар ўтказдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2265,2266,2267″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нуруллоҳ Қодиров