Хайит арафасида меҳр улашайлик

780

Юртимизда Муборак Рамазон саховат ва мурувват ойи меҳмон бўлиб турибди. Бу ойда қилинадиган ҳар бир эзгу амал Аллоҳ таолонинг ҳузурида ижобатдир. Айниқса бутун мўъмин-мусулмонларнинг байрами бўлган Муборак Рамазон ҳайити арафасида қилинадиган хайру-саховат, меҳр-мурувват каби фазилатларнинг савоби беҳисоб албатта. Муборак Рамазон ҳайити байрамини ғанимат билиб, эзгу-саховат ишларни, яхшилик амалларни кўпроқ қилиб олишлик зарур. Шу боис ҳам шу кунларда Бўз туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан тумандаги бир қанча саховатга мухтож хонадонлар холидан хабар олинди. Уларга ҳайит байрами шукуҳини улашишлик, байрамда уларнинг кўнгилларига шодлик қўшишлик мақсадида туман имом-хатиблари томонидан хомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат махсулотлари беғараз тарқатилди.

Албатта ушбу кўрсатилган эътибордан уларнинг кўнгиллари шод бўлиб, дуолар қилдилар.

Бўз туманидаги “Юнусобод” масжиди имом-хатиби У.Усмонов