Ҳаж либоси Эҳром муборак!

1044

Юртимизнинг тинчлиги ва барқарорлигига кўз тегмасин. Ушбу тинчлик ва тотувликни асраш бугунги кунда барчамизнинг асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Аллоҳ таъолога беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, бизнинг юртимизни тинч ва осоишта, осмонимизни эса сокин, мўътадил ва мусаффо қилиб қўйди. Юртимиз мустақилликка эришгач, диний қадриятлар тикланди. Соф Ислом динига бўлган муносабат, қарашлар ҳам асл холига қайтди. Жорий йилнинг 15-июнь кунги “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда Юртбошимизнинг дин пешволари, юрт уламолари билан юзма-юз учрашганлари, уларнинг дардлари ва фиклари билан ўртоқлашганлари тарихий воқеълик бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. Юртимизда амалга оширилаётган диний эркинлик, ижтимоий барқарорлик борасидаги ислоҳатлар, фуқароларимизнинг динимиз арконларини тўла-тўкис адо этишлари учун яратилинган шарт-шароитлар, бунга яққол мисол бўлаолади. Муқаддас динимизнинг бешинчи фарзи бўлган Ҳаж ибодатларини фуқароларимиз томонидан адо этишлик борасидан ҳам йилдан йилга ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Бу йил ҳам юртмиз аҳли ҳаж квоталарини ошганлиги тўғрисидаги жуда катта қувончлик хабарни қарши олдилар. Янада қувонарлиси эса, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фаҳрийларни қўллаб-қувватлашлик борасида 2017 йилнинг 4 апрел куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президентимиз Фармони имзоланди. Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида юримизнинг турли ҳил худудларида яшаётган, илгари ҳаж зиёратига бормаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президентимиз томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.

Шу муносабати билан Андижон вилоятидан ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ҳажга юбориш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бунинг ижроси ўлароқ бу йилги “Ҳаж-2017” мавсумида вилоятимиздан 18 нафар уруш қатнашчилари ҳажга кетиш арафасида турибди.

Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ҳаж зиёратларига эсон-омон бориб келишлари, ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, ҳар бир гуруҳга бир нафардан гуруҳ раҳбари ва унинг ёрдамчилари тайинланди ҳамда икки нафардан шифокорлар ажратилди.

Шу кунларда ушбу ҳажга кетаётган отахонларнинг холидан хабар олишлик, уларнинг қувончларига шерик бўлишлик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган гуруҳ раҳбарлари ҳар бир уруш қатнашчиларининг хонадонларида бўлмоқдалар. Шу муносабати билан Андижон вилоятидан ҳам ҳажга отланган уруш қатнашчиларининг ҳаж тараддудлари билан танишиш, улар билан дилдан суҳбатлашиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан юборилаган ҳожилик либоси ва белгиси бўлган оппоқ эҳромларни топшириш маросимлари ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган вакиллар Тошкент шаҳар “Кўкча” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов, Наманган шаҳар бош имом-хатиби Мусахон Аббосиддинов ва ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги ходимлари иштирок этмоқдалар.

Ушбу ташрифлардан уруш қатнашчиларининг қувончлари чексиз, бошлари осмонга етиб, юртимизнинг тинчлиги, тотувлиги, олиб борилаётган ислоҳотларнинг ривожи ҳамда юртбошимизнинг ҳақларида дуои хайрларда бўлмоқдалар.

[su_custom_gallery source=”media: 1556,1557,1558,1559,1560,1561,1562,1563,1564,1565,1566,1567,1568,1569,1570″ limit=”15″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги ходими

Нурилло Қодиров