Жорий йилнинг 25-июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигида водий вилоятларидан “Муборак Ҳаж” сафарига кетаётган фуқароларга “Ҳаж” ибодатларини бенуқсон адо этиб келишлик учун Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан бириктирилган гуруҳ раҳбарларининг (элликбоши) йиғилиши ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ҳалқаро бўлими бошлиғи Д.Бобожонов, ДИҚ Масжидлар бўлими масъул ходими М.Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳалқаро бўлими мудири М.А.Шакиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби Ж.Нуриддинов, ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ва 59 нафар гуруҳ рахбарлари иштирок этди.
Йиғилишда нотиқлар томонидан ҳажнинг рукнлари, қонун-қоидалари, ҳаж мавсумида юртимиздан борган зиёратчиларга қилинадиган хизматлар, гуруҳ раҳбарларининг бурч ва вазифалари, мавсумдаги ташкилий ишлар юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, тадбир давомида гуруҳ раҳбарлари эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, энг аввало зиёратчиларга ҳусни-хулқ ила, чиройлик одоб билан муомала қилишлари, ҳар бир қилаётган ишининг замирида инсон манфаатлари, унинг қадр-қимматига алоҳида эътибор қаратишлари бўйича тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида сафарга доир ҳужжат ишларида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларига, гуруҳ раҳбарларининг ҳажга доир билимларини янада такомиллаштириш юзасидан ҳам алоҳида кўрсатмалар берилди.
Шу ўринда гуруҳ раҳбарлари ҳам, “Ҳаж-2017” мавсумида юртимиздан кетаётган зиёратчиларга сидқидилдан хизмат қилишлари, уларнинг ҳаж зиёратларини мукаммал, тўла-тўкис адо этиб келишликлари учун барча билим ва тажрибаларини аямасликлари, бу берилган юксак ишончни шараф билан, юқори даражада адо этиб келишликларини билдирдилар.
[su_custom_gallery source=”media: 1504,1505,1506,1507,1508,1509″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Ўзбекистон мусулмонлари идораснинг
Андижон вилоят вакиллиги