#Хабарнома «Исломда бола ҳуқуқлари» мавзусида икки кунлик семинар ўтказилмоқда

552

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг 10-11 май кунлари Бухоро шаҳрида «Исломда бола ҳуқуқлари» мавзусида икки кунлик семинар ўтказилмоқдалар.
Ушбу тадбирда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон ва Гурузиядаги вакиллари, Ўзбекистон Респубилакаси Олий Мажлисининг бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Респубиликамизнинг бир қатор дини соҳа вакиллари, имом-хатиблар ва имом-ноиблари ҳам қатнашмоқда.
Шулар жумласидан, Андижон вилоятидан ҳам бир қатор имом-хатиблар; Андижон шаҳар Девонабой масжиди имоми Мифтоҳиддин домла Рожиддинов, Андижон шаҳар Ғиштли масжиди имоми Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар Имоми Аъзам масжиди имоми Исомиддин домла Шамсиддинов, Избоскан тумани Аҳмадали ҳожи масжиди имоми Салимжон домла Юнусов ҳамда Олтинкўл тумани Оқ тепа масжиди имоми Санжарбек домла Маманазаровлар ҳам фаол иштироқ этишмоқдалар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal|@andijonhanafiylari