Гўзал ҳулқ ила хатоларимизни тузатайлик

782

Биламизки , орамизда Ислом назокатини билмайдиган жамоатларимиз борки,улар масжидга келиб фойдасиз,маънисиз суҳбат қурадилар ва ўзи билмаган ҳолатда гуноҳкор бўлиб,уйларига қайтадилар, ёки баъзи мусулмонлар масжидда бирор янглиш намоз ўқиган биродарини кўриб ,хатосини айтар экан,унга озор беради,кўнглини огритади, ранжитади, натижада ўзи гуноҳларга ботади.
Бир куни кекса мусулмон булоқ бўйида таҳорат қилар эди.Пайгамбаримиз(с.а.в.)нинг набиралари Ҳазрат Ҳасан билан Ҳазрат Ҳусан (р.а.) шу ерда ўйнар эдилар.Қарасалар чол таҳорат олишда янглишяпти. Қария таҳоратини тугаллаб,халтасидан сочигини олиб артинар экан,болалар унга : – Ассалому алайкум,Аллоҳнинг саломи сизга бахшида бўлсин,ота.Таҳоратингизни Аллоҳ қабул қилган бўлсин!-дедилар.
Чол: -Болаларим сог бўлинг,Аллоҳ сизлардан рози бўлсин,-деди. Унга болалар: – Отажон ,сиздан бир илтимосимиз бор.Биз ака-ука тараддудланиб қолдик.Биз иккимиз таҳорат олсакда ,сиз қараб турсангиз.Қайси биримизнинг таҳоратимиз тўгри бўлур?-деб,болаларнинг ҳар иккиси таҳорат олди.
Чол диққат билан уларни кузатди.Болалар: -Отажон ,қайси биримиз тўгри таҳорат олдик,шуни айтиб беринг,токи бундан кейин янглиш таҳорат олмайлик,бир калима ўргатсангиз ,сизга савоби тегади.Буни сиз яхши биласиз,чунки ёшингиз улуг,биз эса ёш боламиз,-дейишди.
Мусулмон чол уларга: – Болаларим иккалангизни ҳам таҳоратингиз тўгридир.Иккалангиз ҳам бир хил таҳорат олдингиз.Таҳоратни янглиш олган менман,бу ёшга келсам ҳам тўгри таҳорат олишни ўрганмапман.Ҳозир сизлар менга тўгри таҳорат олишни ўргатдингиз.Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.Сиз кимнинг авлодларисиз , исмларингиз нима?Сиз менга кўп яхшилик қилдингиз,-деди. Болалар: – Отамиз Ҳазрат Алидир. Биз Ҳасан – Ҳусанлармиз. Бобомиз охири замон Пайгамбари Ҳазрат Муҳаммад(с.а.в.), – дедилар.Мусулмон чолнинг кўзларидан тасбеҳ донаси каби ёшлар келди. –Кўнглимни огритмай ,мендай чолни ҳеч хафа қилмасдан ,янглиш олган таҳоратимни тузатдингиз,менга таҳорат олишни ўргатдингиз.Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин,ҳушнуд бўлсин , – деб болаларни узоқ дуо қилди. Қаранг бу ҳикояда қанчалик ибрат ва наф бор. Пайгамбаримиз (с.а.в.)нинг севимли набиралари кекса одам билан қанчалик гўзал ҳулқ ва одоб доирасида мулоқот қилдилар.Улар қариянинг кўнглини огритмай , қалбига озор бермай назокат билан хатосини тузатдилар,отанинг дуосини олдилар.
Демак ҳар бир мусулмон ширин сўзлик,ҳуш ҳулқлик ва очиқ юзлик билан бир биримизни хатоларимизни тузатмоқлигимиз керак экан. Аллоҳ ҳаммамизга Исломнинг назокат ва ҳуш феъллигини насиб этсин. Омин!
Олтинкўл тумани Далварзин жомеъ масжиди имом-хатиби: И.Ортиқов.