Гўзал қисса

1011

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса, ўша вақтда Дамашқ шаҳрида халифа бўлиб турган, Муъовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳам боғлари бор эди.

Кунларнинг бирида, Муовия розияллоҳу анҳунинг боғидаги хизматкорлари Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳунинг боғига киришди, бу ҳолат эса бир неча кун такрорланди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу Дамашқ шаҳридаги халифа, Муовия розияллоҳу анҳуга хитобан хат ёзди. (ана шу вақтда, икки буюк саҳобий ораларида келишмовчилик бор эди)

Абдуллоҳ бин Зубайрдан жигархўр Ҳинднинг боласи Муовияга: «Сенинг ишчиларинг, боғимга киришмоқда, ишчиларингга айтиб қўй, боғимдан оёқларининг изини ўчиришсин, акс ҳолда, ундан ўзга Илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, сенга бошқа чора кўраман!»,  деб ёзади.

Хат инсонларнинг энг юмшоқ феъл кимсаси Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келди, хатни ўқиб кўрди… Сўнгра ўғли Язидга айтдики: «Абдуллоҳ ибн Зубайр, менга таҳдид қилиб хат юборибди, сен қандай фикрдасан?»

Ўғли Язид айтдики: «Аввали Абдуллоҳнинг, охири эса сизнинг ҳузурингизгача келадиган қўшинни юборингки, сизга унинг бошини олиб келишсин».

Муовия розияллоҳу анҳу: «Балки ундан кўра яхшироқ ва меҳрибонроғини қиламан», деб айтдилар.

Муовия розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳуга мактуб йўллаб, шундай деди: «Абу Суфённинг ўғли Муовиядан Абдуллоҳ бин Зубайр (икки белбоғ эгаси Асмонинг) ўғлига: Аллоҳга қасамки, агарда дунё мен ва сизнинг орамизда бўлганда эди, уни албатта сизга топширган бўлар эдим. Агарда менинг боғим Мадинадан Дамашқгача бўлса эди, сизга берган бўлардим. Мактубим қўлингизга етса боғимни ва ундаги ишчиларини ўзингизнинг боғингиз ва ишчиларингизга қўшиб олинг, албатта Аллоҳнинг ҳузурида кенглиги осмонлару ерга қадар келадиган жаннати бордир!»

Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу мактубни ўқигач, кўзларидан ёш оқиб, то соқоллари ҳўл бўлгунча йиғладилар ва Дамашққа Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб, бошини ўпиб, айтди: «Сизни Қурайш ичида мана бундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни, Аллоҳ кетказмасин.»

Хулоса:

Доимо, чиройли муомаланг ва муҳаббатинг билан бошқаларнинг қалбини қувончга тўлдиришга қодирсан.

Бошқаларни сенга ёмонлик қилаверишлиги, ўзинг хақингдаги заифлик ҳис туйғусини олиб келмасин ва бошқалар фурсатдан фойдаланиб қолишлиги бу сенинг хушфеъллигингдандир.

Хушфеъллигингнинг давомийлиги, бошқалар олдидаги гўзалликларингдандир, бунинг учун бирон кимсадан, яхшилигинг эвазига эзгуликни кутмаслигинг кифоядир.

Мадомики, қалбинг ўша гўзал саховат ва хушфеъллигинг билан ором олсин.

 

Доимо ёдингда бўлсин!

Кимки беайб дўст истаса, ёлғиз ўтади.

Кимки нуқсонсиз аёл истаса, бўйдоқ ўтади.

Кимки мукаммал қариндош истаса, қариндошдан узилган ҳолда яшайди.

 

Ҳаётимизга мўътадилликни қайтаришлигимиз учун бошқаларнинг бадхулқлигига бардошли бўлишимиз лозим.

 

Бахтли ҳаёт изласанг:

Ҳар нарсани шарҳлама!

Ҳар нарсада нозиклашма!

Ҳар нарсани таҳлил қилма!..

М.Қосимов 

Хўжа обод тумани «Еттичинор» масжиди имом хатиби    

Мақола ушбу сайтдан олинди:

muslimaat.uz