Фитналардан огоҳ бўлайлик!

1520

Хозирги ахборот глобаллашув даврида кечаётган жараёнлар бизни доим огоҳ бўлишга, соф динимиз, миллий қадриятларимизни сақлашга, уларни соҳта талқинлардан фарқлашга ва соф динимизни бузғунчи ва мутаносиб кимсаларни фитналаридан химоя қилишга ундайди.
Баъзи мутаносиб, бузғунчи кимсалар дин номидан гапириб соф эътиқодимиз ва қадриятимизни қоралашга зўр бермоқда. Шу боис баъзи бир кимсалар уларнинг алдовларига ишониб, дин тўғрисида нотўғри фикрга бориб, уларга эргашиб кетаётганлар ҳам учраб турибди.
Хар бир имом хатиб хар бир зиёли инсон ғаламис кимсаларни бундай хатти харакатларига бефарқ қараб турмаслиги керак. Ислом дини инсонларни фақат яхшиликка чақиради. Бировга озор беришдан, зулмдан қайтаради. Нафақат инсон хатто атрофимиздаги олам ва унда яшаб турган махлуқотларга хам яхши муносабатда бўлишга чақиради. Қалбида иймони бор инсон хеч кимга ёмонлик истамайди. Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам): – “Бировлар унинг қўлидан ва тилидан озор топмайдиган киши чин мусулмондир” – деганлар. Бугун атрофимизда бўлаётган ҳар бир воқеа ходисани ақл билан баҳолаб, сўнг ҳулоса чиқармоғимиз даркор. Оқни қорадан, яҳшини ёмондан ажрата билишимиз керак. Аллоҳ таъоло фитна ҳақида шундай амр қилган – “Сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланингиз ва билиб қўйингизки Аллох жазоси каттиқдир” (Анфол 25). “Фитна эса қоттилликдан хам ашаддийроқдир” (Бақара 191).
Али Сабурий: “Мусулмонни динида фитнага солиш тинчини бузиш Аллох наздида қотилликдан каттиқроқдир“ деганлар. (Тавсир ал-вазиҳ ал-муяссар). Демак фитналар тўзғиб турган пайтда мусулмон киши амал килиши лозим бўлган ислом одоблари қуйидагилар:
– Қуръон ва суннатга эргашиш, иккисини махкам ушлаш;
– Аллох таъолодан фитна ва унга якинлаштирадиган хар бир нарсадан узоқлаштиришни, фирқачилик, ихтилоф, енгилтаклик, дин ақидасига хилоф иш ёки бузуқ таълимотлардан сақланмоқликни сўраб дуо қилиш;
– уламолар этагини ушлаб, уларнинг илмларидан манфаат олиб, ўтган солиҳ кишиларни йўлларини тутиш;
– юмшоқлик, шошмаслик, камтарин ва ҳалим бўлиш, ғазаб ва шошқалоқликдан узоқлашиш;
– зеро Аллоҳ таоло бундай мархамат қилган “(эй инсон) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг хар бири тўғрисида (Хар бир инсон) маъсул бўлур (исро 36)”.
Абу Хурайра р.а. ривоят қилган хадисда:
– “Келажакда фитналар бўлади. У фитналар келганда ўтирган киши тургандан, турган киши юргандан, юрган киши унга қараб югиргандан яхшидир. Ким фитнага қизиқиб унга интилса (фитна) уни ўзига тортиб ҳалок қилади. Ким ундан қочиб қутиладиган жой топса, ўша ерда панох топсин. (фитнага аралашмасин)”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Андижон вилояти Булоқбоши тумани
Ширмонбулок жоъме масжиди имоми Д. Мирзакаримов