Фитнадан огоҳ бӯлинг

718

و عن أبي هريرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “والذي نفسي بيدي لا تذهب الدنيا حتي يأتي علي الناس يوم لا يدري القاتل فيم قتل؟ و لا المقتول فيم قتل؟ “فقيل : كيف يكون ذلك؟ قال : “الهرج ، القاتل و المقتول في النار ” رواه مسلم.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: Пайгамбаримиз соллоллоху алайхи ва саллам : “Жоним кулида булган зотга касам. Инсонлар, улдирувчи нима учун улдираётганини, улган нима учун улаётганини билмайдиган кун келмагунича дунё тугамайди”, дедилар. Шунда Сахобалар сурашди: “Улаётган хам, улдираётган хам катл сабабини билмайдиган. У кандай холат?”. Росулуллох соллоллоху алайхи ва саллам: ” Фитна” Улдирган хам, улган хам дузахдадир”, дедилар.

Муслим ривояти. Манба : Миркотул мафотих.

Изох: Бу замон качон келар экан деб кутган инсон, гафлатда колибди. Сурия , Ирок давлатларида ва бир канча араб давлатларида канча-канча кон тукиляпди. Буни баъзи ислом динини тулик тушунмаган, жиход нима, хижрат нима, шахидлик нима тулик маълумоти йук юртдошларимиз Ирок ва Сурия давлатларига мусулмонлар учун ёрдам берамиз деб кетганлари хам бор ва баъзи бир интернетдаги галамус булган домлаларни мавъизаларини эшитиб кетмокчи булиб юрганлари хам топилади. Афсус уша юртдошларимиз савоб излаб, узга юртларга кетиб, хадисда зикри келган “ФИТНАГА” аралашиб коляпдилар. Агар хадисга эътибор килсангиз Пайгамбаримиз соллоллоху алайхи ва саллам: “Улдирган хам, улган хам дузахда”, дедилар. Огох булинг! Жаннат умидида, дузах ахли булиб колманг.

Қўрғонтепа туман бош имом хатиби: Давронбек домла Темиров