Ислом қоидаларига биноан фатво бериш ҳуқуқи фақатгина ақида, хадис ва фиқҳ илмида мукаммал даражага етган, Қуръони Каримни тафсирлари,сабаби нузули ва бошқа илмлари билан тўлиқ ёд билувчи, қолаверса, “муфтий” мартабасига эга бўлган муайян шахсларгагина берилиши маълум. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳдан қанча ҳадисни ёдлаган одам фатво бериши мумкинлиги ҳақида сўралганда, улар яъни фатво берувчи шахс камида 400 минг ҳадисни билиши кераклигини айтганлар. Ҳадисларда “Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир ” дейилганини ҳам инобатга олсак, хозирги кунда баъзи бир ўзидан “Уламо” ясаб олган шахсларнинг ўзларича “фатво” чиқариши ислом асосларига бутунлай зидлигини англаш мумкин.
Юқоридаги хадисдан келиб чиқиб шуни такидлаш лозимки,фатво бериш ўта масулиятли бўлганлиги учун ҳамма ҳам унга журъат қилавермайди.Бунинг ортида жамиятда яшовчи шахслар учун ғоят катта хатарлар келиши мумкин.Шайх Рамазон Бутий айтади:”Хукм чиқариши илми тиббиёт илми кабидир.Мабодо бировнинг фарзанди оғир касалга чалиниб қолса,у тегишли ташхис қўйиш ва фарзандини даволаш учун тиббиётга оид китобларни титадими ёки малакали шифокорни олдига борадими?Тўғрисини айтганда,унинг эси жойида бўлса,кейинги йўлни танлайди.Динда ҳам худди шундай.Аслида бу тиббиётдан ҳам муҳимроқ,шунингдек,қамрови жиҳатидан хавфлироқ”.
Хулоса ўзингиздан кимдан фатво олаётганингизга эътибор беринг!!!.
Исроилжон домла Мадумаров
Олтинкўл тумани Мухаммадрахим хожи жомеъ масжиди имом хатиби