Энг яхши амал- Жаннатга олиб кирувчи амал!

818

Барчаларимизни ҳаётимиз давомида, эзгу амал, яҳши ишлар қилишлик орзуимиз ва ҳаракатимиз, ҳаётимизни мазмуни ҳамда яшашлигимизни далдасидир. Инсон борки яҳши ишлар қилсам, ортимдан яҳшилик қолса дея интилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Пайғамбаримиз (с.а.в) сизлар иймонда мукаммал бўлмагунинларча жаннатга киролмайсизлар, сизлар бир-бирингизга муҳаббатли бўлмагунингларга қадар иймони мукаммал бўлмайсизлар, шундай бир нарса ҳақида хабар бермаймики, қачонки мен айтган нарсани қиладиган бўлсейлар ораларилар ислоҳ, бир-бириларга дўст бўласизлар. Билинглар ораларингизда Саломни ошкора қилинглар, мана шу салом ореларни ислоҳ қилади, бир-бириларга бўғзу адоват бўлса ҳам ореларни гўзал қилади” -дедилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
“Пайғамбаримиз (с.а.в)ни олдиларига бир киши келиб, Ё Расулуллоҳ мени жаннатга олиб кирадиган амални ўргатинг, мени ана шу амал жаннатга олиб кирса, деб сўради.
Расули акрам (с.а.в): қорни очларга таъом едиргин, саломни ошкора қилгин, одамларга мулойим гапиргин, одамлар кечаси уйқуда бўлган вақтда туриб намоз ўқигин, мана шу амаллар билан жаннатга саломат кирасан”-дедилар.
Бу ҳадисда бандани Жаннатга киришлиги учун қиладиган амал ҳақида пайғамбаримиз (с.а.в) хабар бермоқда, бу амалларни бажаришлик ҳамма инсонни қўлидан келадиган ишлардир. Шунинг билан жамиятда инсонпарварликни ва мехр-оқибатни зиёда қилувчи амаллар эканлигини ҳаётимизда ҳадисда айтилган ишларни қилишлик билан амин бўлмоқдамиз. Бу ҳадисга нафақат фуқаролар балки, давлатлараро ҳам бу ишни қилишлиги билан давлатлар ҳамдўстлиги тикланаётганини ҳам гувохи бўлмоқдамиз. Биз яшаб турган Мустақил, азиз Ватанимизни раҳбари, Президентимиз Афғонистонга, бир қанча давлатлар билан дўстона муносабатларни, ҳамкорлик алоқаларини жорий қилганлари ҳам, сизу-бизга намуна ҳамда ибрат бўлади. Қўни қўшниларимиз билан силаи-раҳм муносабатларини жорий қилиб, давомийлигини ҳам назорат қилсак, юртдошларимиз билан кўришганда ўртамиздаги меҳр-оқибатни зиёда қилувчи амал, саломлашишликни одатимизга айлантирсак, жамият ривожига ҳисса қўшишда, ҳадиси шарифда айтилган амалларни қўшиб, қиладиган амалларимизни кўпайтирсак иншааллоҳ жаннатга кирувчи бандалардан бўламиз экан, иншааллоҳ. Аллоҳ илм олиб, унга амал қилишимизни насийб этсин. Доимо чиройли, гўзал, тинч ҳаёт кечиришимизни Аллоҳ муяссар айласин.

Худайбердиев Аҳмадали
Олтинкўл туман

“Кўтармачек”

жомеъ масжиди имом-хатиби