Аллоҳ таоло инсонни гўзал хулқ-атвор ва фазилатлар билан яратди. Аллоҳ таоло тақводор, диёнатли, сабрли ва албатта эҳсон қилгувчиларни яхши кўради.
Аллоҳ таоло ўз каломида шундай дейди
“…Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилгувчиларни хуш кўрадир”
Бақара сураси 195-оят
Аллоҳ таоло ўз каломида яна шундай дейди
“…Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир”
Бақара сураси 184-оят
Аллоҳ таоло бизга амр қилганидек бир-биримизга яхшилик қилишимиз керак. Инсоннинг гўзал фазилатларидан бири бўлган сахийлик ва раҳимдирликдир. Бир биримизга яхшилик қилиб, мухтожларга ёрдам қўлини чўзиб, қарияларни холидан хабар олиш бизнинг бурчимиздир.
Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким кўп савобга эришишни, гунохлари кечирилишини, ўлим вақтида ташналик ва очликдан панох топишни ва саломат жаннатга киришни хохласа харам ойларини хурматласин дедилар. Бу ойни хурматлаш куп хайр эхсонлар қилиш, тиловат қуръон қилиш, нафл намозлар уқиш, кўп тасбех ва тахлиллар айтиш, кўп истигфор айтиш, ва хаммасидан хам улуғроги рўза тутиш билан бўлади” дегендар.
Шундай экан мана шундай кунларда биз ибодат қилиб, рўза тутиб, кечалари бедор бўлиб, бир-бирларимизга мехр-оқибатли бўлиб эҳсонлар қилиб, Аллоҳ таолодан бу балоларни кўтаришлигини сўраб дуода бўлишлик лозимдур.
Андижон вилояти хокими Шухратбек Қўшақбоевич Абдурахмонов ўз мурожатида хар бир фуқаро мухтожларга ёрдам бериш кераклиги, хар бир рахбар саховат пешаликни ўз ходимларидан бошлаш кераклигини, бундай кунларда бир-биримизга ёрдам беризимиз кераклигини айтдилар.
Инсоннинг энг олий фазилати саховатпешаликдир. Мухтожларга қўлдан келганча ёрдам қўлини чўзиш хар биримизнинг бурчимиздир. Биламизки юртимизда саховатпеша инсонлар кўп, улар хар сохада ўз ёрдамларини аямай келишмоқда.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз “Аввал ўзингдан бошла, кейин оила аъзоларингдан” деганлар.
Демак, аввало яхшиликни, саховтпешаликни ўзимиздан, ён атрофимиздан, қавм-қариндошларимиздан, иш жойимиздан бошлашимиз керак.
Энг олий фазилатимизни биродарларимиздан аямайлик.
Санатбек Турсунов
Андижон туман
“Усмони Зиннурайн”
жоме масжиди имом-хатиби