“Энг маърифатли имом” танловининг шаҳар ва туман босқичи якунланди

743

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг  2018 йил 10 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан вилоятимиз масжидларида фаолият кўрсатаётган имом хатиблар ва имом ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи юқори савияда, кўтаринки руҳда ташкил қилинди ва ўтказилди. Ушбу кўрик танловда вилоят бўйича жами 181 нафар имом хатиб ва 62 нафар имом ноиблари ўзаро беллашдилар.

Танлов шартларига кўра иштирокчилар тўрт йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуни хулосасига кўра вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманларидан ҳар биридан биттадан ғолиб аниқланди ва “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг Андижон вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Мусобақа иштирокчилари ва ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Энг маърифатли имом” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи ғолиблари рўйхати

  1. Андижон шаҳридан – “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Кенжаев Нодирбек;
  2. Андижон туманидан – “Довудхонтўра” жоме масжиди имом-хатиби Мадрахимов Абдуваҳоб;
  3. Асака туманидан – “Муҳиддин Саххоф” жоме масжиди имом-хатиби Зоҳидов Муҳаммадали;
  4. Балиқчи туманидан – “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Акбаров Саидолимхон;
  5. Олтинкўл туманидан — “Далварзин” жоме масжиди имом-хатиби Ортиқов Искандарбек;
  6. Бўз туманидан — “Юнусобод” жоме масжиди имом-хатиби Усмонов Умиджон;
  7. Улуғнор туманидан -“Овулмат” жоме масжиди имом-хатиби Абдурахимов Ихтиёржон;
  8. Марҳамат туманидан -“Ўқчи” жоме масжиди имом-хатиби Минхожиддинов Қамариддин;
  9. Қўрғонтепа тумани, Хонобод, Қорасув шаҳридан – Қўрғонтепа туманидаги “Р.Бобохонов” жоме масжиди имом-хатиби Тўланов Абдулхамид;
  10. Хўжаобод туманидан -“Юсуфчек” масжиди имом-хатиби Ураимов Иномиддин;
  11. Шаҳрихон туманидан – “Муҳаммад Розиқбой” жоме масжиди имом-хатиби Каримов Олимжон;
  12. Пахтаобод туманидан – “Муҳаммад Шариф Ҳисорий” жоме масжиди имом-хатиби Акбаров Лочинбек;
  13. Избоскан туманидан – “Нўъмонжон хожи” жоме масжиди имом-хатиби Каримов Эсонбой.
  14. Жалақудуқ туманидан – “Капа” жоме масжиди имом-хатиби Турдиев Қобилжон;
  15. Булоқбоши туманидан – “Кулла” жоме масжиди имом-хатиби Ашуров Мирхомид.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нуруллоҳ Қодиров