Юртимизда азал-азалдан фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқига катта эътибор берилган. Фарзанд неъматини шукри – унга яхши одоб таълим-тарбия бериш билан адо этилар экан. Фарзанд тарбияси яхши йўлга қўйилган юрт равнақ топади. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг илм олиб хунар ўрганиши учун яратилаётган шароитлар хам келажагимизга қўйилган муносиб қадамдир. Чунки эртанги кунимиз билимли ва салохиятли фарзандларимизга боқлиқдир. Шундай экан фарзандларимизга гўзал хулқ, ватанпарварлик ва пок эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг зиммамиздаги вазифамиздир. Бугунги огохлик халқимизни, ёшлар қалбини, рухиятини, ақл идроки ва маънавиятини, жахонда юз бераётган мафкуравий тахдидларни таъсиридан мухофаза қилишни ўз ичига олади. Сўнги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар онгига диний экстремистик мазмундаги ғояларни сингдиришда интернет тармоғи орқали унумли фойдаланмоқда. Ўзини “Ислом давлати” деб атаган террорчи ташкилотлар тарғибот ва ташвиқотлар олиб бориб дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ёшларни ўз сафларига қўшиб олишлари учун уларни тинч хотиржам хаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилишмоқда. Кейинги йилларда диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар бир давлатда яшаётган турли миллат вакиллари ўртасида миллатчилик ва айирмачиликни келтириб чиқариш йўли билан ихтилоф ва низоларни вужудга келтиришга уринмоқда. Улар ўз манфаати йўлида Ислом динини асл мохиятини бузиб ғаразли мақсадларига мослаб талқин қилиб жамиятда тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш, асосий тахдид манбаи сифатида одамлар онгини эгаллаш орқали хокимятга эришишни кўзлайди. Юртимизда диний экстремизмга ва терроризмга қарши курашиш ва халқ онгида тўғри тушунча хосил қилиш мақсадида кўплаб китоблар чоп этилмоқда.
Ёшлар ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ушбу қўлланмалар ишончли манба бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай тахликали замонда Ислом динини асл мохиятини тушунтириб Қуръон оятлари, Хадис шарифлардан далиллар келтириб Ислом тинчлик дини эканлигини халқимиз онгига сингдиришимиз, ёт ғояларга қарши мустахкам курашишимиз лозим. Жамиятда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, ёшларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш, оилаларда, махаллаларда тинчлик хамжихатлик мухитини мустахкамлаш бизни доимги вазифамиздир. Таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда ана шу мавзуларда сухбатлар ўтказмоқдамиз. Виждони, иймони бор хар-бир инсон ёшларни илму-маърифатга, адолат ва иймон эътиқодга тарғиб қилиб уларни мустақил бебахо неъматни қадрига етадиган инсонлар қилиб тарбиялашда масъулдир.
А.Саттаров
“Бобур” жоме масжиди имом-хатиби: