Экстремизм ва терроризимга қарши курашда ҳуқуқий асослар мустаҳкамлиги – хавфсизликнинг мухим гарови

1056

ХХI-асрнинг дастлабки йиллариданоқ дунёнинг турли минтақаларида зўравонлик ва террочилик харакатлари авж ола бошлади.
“Террор”нинг асл маъноси “Қўрқитиш”, “Вахима солиш”дир. Бугунги кунда бу атама фақат радикал кайфиятдаги мафкураларга тобеь гуруҳлар олиб бораётган қуролли курашга нисбатан ишлатиляпти. Террорчиларнинг аксарияти имон эътиқодсиз кишилардир. Уларнинг дини ҳам миллати ҳам хатто хар бир инсон учун муқаддас бўлган ватани ҳам бўлмайди. Чунки улар миллатини ҳам ватанини ҳам сотиб юборадиган хоиндурлар. Улар итоаткор манкуртга айланган, ўзгаларнинг аниқ режа асосидаги ғаразли мақсадларини кўр-кўрона бажарадиган “Қўғирчоқ”лардир.
Террорчилик кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Инсоният ўз тарихида террорчилар тамониданўйлаб чиқарилган на диний, на хаётий ҳақиқатга тўғри келадиган “ғоя”лар йўлида олиб борилган ва миллионлаб бегуноҳ одамлар хаётигазомин бўлган жуда кўп фожиали воқеа-ходисаларни гувоҳи бўлган.
Исломни ўзларига ниқоб қилиб олган террорчиларнинг дунёнинг турли минтақаларида ва яқин шарқда қилаётган хунрезликлари мусулмончиликка ҳам инсонийликка ҳам тўғри келмайли. Улар ўзларининг сафига қўшилмаганларни кофирга ҳукм қили ўлдиришмоқда ва ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб, гўё исломдаги фидоийлик деб ўз жонига қасд қилмоқдалар ва ўзларининг бу ишларини “шаҳидлик” деб даъво қилмоқдалар. Ваҳоланки бу нарса катта гуноҳ саналади чунки Аллоҳ берган жонига қасд қилиб ўзини злдирганларгадинимиз хаттожаноза ўқишни ман қилади. Ва яна ўша камикадзелар ўзларини ўлдириш билан бирга ён атрофидаги бирқанчабегуноҳ инсонларнингўлимигаҳам сабаб бўладибу эса Қуръони каримда зикр қилинган мўминлар сифатига мутлақо зиддир. “Мўминлар Аллоҳдан ўзга бирон илоҳга илтижо қилмайлиларва бирон жонни ноҳақ ўлдирмайдилар” Фурқон сураси 68-оят. Демак уларнинг бу ишлари мўминликна тўғри келмайди. Афсуски буларнинг бузғунчи ғояларининг қўллаб турган кучлар ҳам топилмоқда ва энг ачинарлиси дунёнинг бир қанча давлатларидан буларнинг сафига бориб қўшилаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Азиз юртдошлар! Юртимиз келажаги бўлган ёшларимизни хозирги таҳликали замонда турли диний-сиёсий оқимларнинг бузғунчи ғояларига эргашиш натижасида террорчи гуруҳларнинг сафига қўшилиб қолишларини олдини олайлик чунки бир инсоннинг онгини захарланиши унинг наркаман-гиёҳванд бўлишлигидан ҳам хатарлидир. Гиёҳванд ўзига, нари борса оиласига зарар қиладионги захарланган одам эса бутун жамиятга зарар келтиради.

Миркомил домла Ботиров

Булоқбоши туман

“Қирғизбой”

жоме
масжиди имом-хатиби