Бир ҳакимдан сўралди:
Дўстинггизни муҳаббатини қаердан биласиз?
-У ташвишимни кўтаради, мен ҳақимда ҳол сўрайди, нуқсонларимни беркитади, хатоларимни кечиради, менга Роббимни эслатади.
Уни қандай тақдирлайсиз?
-Доим ҳаққига дуо қиламан.
Ўхшатиш…
Аллоҳ йўлида дўстлашишнинг мисоли қўл билан кўзга ўхшайди. Кўздан ёш оқса қўл уни артади. Қўл оғриса кўз унинг учун ёш тўкади.
Илтижо ва ўтинч…
Ё Роббий, бизларга Ўз йўлингда дўстлашувчи инсонларни рўпара қил. Бизларни ҳам дӯстимизнинг ҳолидан хабар олиб, нуқсонларини беркитиб, хатоларини кечирувчи ва бир-бирларимизга Аллоҳни эслатадиганлардан қилгин.
Н.Жумабоев,
Балиқчи тумани “Боязид бастомий” жоме масжиди ходими