Дуода борини сўрайверинг…

1320

Мусо алайҳиссалом дуо қилганларида бирданига кўп нарсаларни сўрадилар.

قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي

25. У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил..

وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي

26. Менинг ишимни осон қил..

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

27. Тилимдаги тугунни ечгин..

يَفْقَهُوا قَوْلِي

28. Сўзимни англасинлар..

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي

29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер..

هَارُونَ أَخِي

30. Оғам Ҳорунни..

اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي

31. У билан белимни қувватла..

وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي

32. Уни ишимга шерик айла..

Кейин Мусо алайҳиссалом бу сўровлардан мақсад нималигини баён қилдилар.

كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا

33. Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун..

وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا

34. Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун..

Натижа нима бўлди?

Натижа дуоларнинг барчаси бирданига ижобат бўлди.

قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسَىٰ

36. У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди», деди.

Хулоса:

Демак юқорида ўтган оятлардан қуйидаги қисқа хулосаларни олишимиз мумкин.

Сўрашда чегара йўқлиги;

Керакли нарсаларни сўраш;

Сўралаётган нарсалар зикр, тасбеҳ ва ибодатга кўмакчи бўлиши кераклиги;

Аллоҳ хоҳласа барча дуоларни бир лаҳзада ижобат қилиши ва ҳоказолар…

Равшанбек домла Ўринбоев,
«Ҳазрати Билол» жоме масжиди имом – хатиби