Диққат эълон

602

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Жорий йилнинг 23-декабрь куни 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши эълон қилинган эди. Унга кўра, 2018 йил 1‒10  январь кунлари мусобақа иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси деб белгиланганди. Давлатимиз томонидан милодий янги сана кириб келиши муносабати билан йилнинг дастлабки 3 куни ҳам дам олиш куни деб эълон қилинганлиги сабабли, қабул кунлари 2018 йил 4‒13 январга кўчирилди. Мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари Андижон вилоятида 2018 йилнинг 1-4 февраль кунлари этиб белгиланди.

Шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади.

Андижон вилоятида мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача сайтимизда эълон қилинади.

Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Телефон рақамлари: +99891 610-70-40, 228-01-96

Мусобақанинг Республика ҳайъати котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+998711487770, +998998987277