ДЕҲҚОНЧИЛИК

1319

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, баҳорги агротехник ишларни самарали ташкил қилиб, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланишича қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бугунги кунда энг долзарб масалага айланиб боряпти.

Президентимиз бугунги оғир шароитда барча раҳбарлар ва фермерлар бир бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлади. (president.uz)

Бугунги синов кунлари ҳам вақтинча. Иншооллоҳ, тез орада дунёни ташвишга солган пандемия офатлари барҳам топса, ҳаётимизни гўзал маромда давом эттиришимиз учун озиқ-овқатга эҳтиёжимиз бўлишини унутмаслигимиз керак. шуни ҳисобга олган ҳолда фермер хўжалик ерларида ишлар давом этгани каби ўз уйимизда ҳам ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Айниқса қишлоқ жойларимизда бунга сира бепарволик қилиб бўлмайди. Ҳолбуки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизнинг юртимизга шундай улуғ неъмат инъом этганки, ерларимиз унумдорлигидан бир ҳул новдани санчиб қўйсак ҳам ўсиб дарахт бўлиб кетади.

Бунинг нақадар ҳақиқат эканлигини қуйидаги ояти каримадан ҳам билиб олишимиз мумкин. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَالْبَلَدُ الطَّيِّبُ يَخْرُجُ نَبَاتُهُ بِإِذْنِ رَبِّهِ وَالَّذِي خَبُثَ لاَ يَخْرُجُ إِلاَّ نَكِداً كَذَلِكَ نُصَرِّفُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَشْكُرُونَ

“Яхши шаҳар (ери)нинг гиёҳи Роббининг изни билан (униб) чиқаверади. Ёмон (шаҳарнинг ери эса) фақат унумсиз бўлур” (Аъроф сураси 58-оят).

Биз ҳам ушбу мавзуда мақолалар тўпламини эътиборингизга ҳавола этишни лозим кўрдик.

Улуғбек қори Йўлдошев