Жорий йилнинг 21-февраль куни Хўжаобод туманида туман ҳокими Отабек Расулов бошчилигида Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ФХДЁ бўлими томонидан сектор рахбарлари, туман имом-ноиби, туман отинойиси, турмуш қураётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Оила дорилфунуни” нинг “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Хўжаобод тумани “Етти Чинор” жоме масжиди имом-ноиби М.Абдуҳалимов ҳам иштирок этиб, “Исломда оила масаласи” мавзусида суҳбат ўтказди.
Вакиллик ходими Н.Қодиров