Солиҳа аёлнинг оиладаги ўрн

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Аёлни тўрт нарсаси учун никоҳланилади: дини, насаби, ҳусни ва моли учун. Сен дин-диёнатлигини танлагин”.

Оқила, зукко, фаҳм-фаросатли ва дину диёнатли аёл оилда фарзанд тарбияси  ўринини ҳис қилади, эрининг молу мулкини кўз қорачиғидай асрайди, эрининг борида ҳам, йўғида ҳам ҳурматини жойига қўяди, хонадонини ораста тутади, кир-чирларни ювганда, пишир-куйдир қилганда ўта маҳкам тақвога амал қилади.

Ривоят қилинишича, бир аёлнинг эри кундузи юлдуз кўраркан. Эр ўзидан мағрурланиб, “Эй хотин кундузи юлдуз кўрадиган эринг бора фахрланмайсанми?” дерди. Шунда аёли, “Дадаси, сизни кундузи юлдуз кўришингизда мени ҳам ҳиссам жуда катта” деб қўярди одоб билан. Шунда эр,  “Йўқ, мен ўзи шундай зуккоман”, деди.

Аёли доимгидай одатини тарк қила бошлабди, қилаётган ишларини ихлоссиз қилар, ҳатто “бисмиллаҳ”ни айтмай қўйди. Бу аснода эрида ҳам ажиб ишлар рўй бериб, кундузи юлдуз кўрадиган одам бора-бора куппа-кундуз куни қоқиниб, йиқиладиган бўлиб қолди. Унинг зукколиги, кўзининг ўткирлигидан асар ҳам қолмади. Охир-оқибат эр қилган иши, айтган сўзидан пушаймон бўлиб, аёлидан кечирим сўраб, аввалги гўзал одатига қайтишни сўради. Аёли ҳам бу орада яна тақвога олдингидай маҳкам амал қила бошлади. Эр яна кундузи юлдуз кўрадиган бўлди.

Қиссадан ҳисса шуки, оилада аёлнинг покиза, солиҳа ва яхшиликка ошно бўлиши, нафақат ўзи балки бутун оиласининг хайру баракотига сабаб бўлади. Ана шундай гўзал хулқ соҳибаси бўлмиш аёлга ноил бўлган ҳар бир эркак унинг қадрига етмоғи, ҳаққини жойига қўймоғи керак.

Отабек домла Ҳусанов,

Олтинкўл туман «Жалабек ота»

жоме масжиди имом-хатиби.