Садақа бериш ва олиш одоби

909

Орамизда шундай инсонлар борки, агар бировга садақа ёки эҳсон қилсалар имкон борича ошкор қилишни хоҳлашмайди. Бунинг сабаби Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасига бўлган иймонларидир.
إِن تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِن تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنكُم مِّن سَيِّئَاتِكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши! Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир. (Бақара сураси, 271-оят)
Яна шундай инсонлар борки, ўзи муҳтож бўлиб турса ҳам бошқаларга билдирмай иффатини сақлаб турадилар. Бунинг сабаби эса, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасига бўлган иймонлари туфайлидир.
لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْبًا فِي الْأَرْضِ يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنَ التَّعَفُّفِ تَعْرِفُهُم بِسِيمَاهُمْ لَا يَسْأَلُونَ النَّاسَ إِلْحَافًا وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ
(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир. (Бақара сураси, 273-оят).
Аллоҳ таоло ушбу синовли кунларда мўмин-мўминаларга сақада берганларни ҳам олганларни ҳам юқоридаги ояти карималарга бўлган иймонларини зиёда қилсин!
Авазбек Мўминов

Андижон шаҳар

“Чинор”

жоме масжиди имом-хатиби