Жорий йилнинг 6-декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва бош мухтасиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни олиб борган вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов вилоятдаги масжидларнинг фаолият давридаги айрим камчиликлар, масжидларнинг молиявий холатлари ҳамда имом-хатибларнинг фаолият самарадоригини янада ошириш юзасидан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан ўзининг бир қатор топшириқ ва кўрсатмаларини берди.
Вакиллик матбуот хизмати