Бобур юрти Андижонда ҳашар!

1085

Муборак Қурбон ҳайити ва Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 13 август кунидаги, 01 А/081 – сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, 18 – 19 – август кунлари юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳашар ташкил этилди.

Ҳусусан умумхалқ хайрия ҳашари Андижон вилоятидаги барча жомеъ ва маҳаллий масжидларда юксак савияда ўтди. Бунда вилоятимиздаги бош имом-хатиблар, имом ноиблари ва масжид жамоаси кўчалар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаш, ободонлаштириш ишларида фаол қатнашдилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг улуғ, энг азиз икки байрам Муборак Қурбон ҳайити ҳамда Истиқлол байрамини муносиб кутиб олишга хизмат қилади.

[su_custom_gallery source=”media: 3755,3756,3757,3758,3759,3760,3761,3762,3763″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИ вакиллиги матбуот котиби

Искандарбек Зокиров