Бир куни ҳазрати Али р.а Фотим онамизни тушларида кўрсалар,у жаннат эшигида турганмиш.Ҳазрати Али: р.а -Эй Фотима, нега жаннатга кирмай турибсан?-деб сўрадилар.
Фотимаи Заҳро онамиз дедилар; -Қандоқ кирай ҳали жаннатга рухсат йўқ: сабаби-бир кишининг ҳақи бўйнимда эмиш. Ё Али, қўшни хотиндан тикиш учун бир игнани сўраб олган эдим, қайтариб беришни унутибман. Ўша игнани тезда эгасига қайтариб беринг –ўшандагина мен жаннатга кираман.Яна бир туш кўрдилар-қарасалар,Фотима розияллоху анхо онамиз жаннатда бир баланд тахт устида ўтирибдилар.Олдиларида ҳурлар саф-саф бўлиб, қўл қовуштириб турган эканлар.
Қаранглар азизларим бир тасаввур қилайлик Фотима р.а онамиздай зот пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қизлари битта игна учун қанчалик ташвишдалар, энди бир ўзимизнини ҳолатимизга эътибор берайлик,тез бойишлик учун ва ёки мақсадларимизга эришишлик учун ёр-у биродарларимиздан ака-укаларимиздан тоғаларимиздан ёки энг яқин дўстларимиздан,бирор нарса олябмиз-у лекигин қайтариб беришга келганда дунё кўзимизга кўриниб кетябти, алал оқибат Аллоҳ боғлаган силаи раҳим арқонини узилишига сабаб бўлябди.Аллоҳ барчаларимизни бировнинг ҳақига ҳиёнат қилишдан сақласин омин.
Қодиров Бахтиёржон
Бўз тумани
“Бурҳониддин марғилоний ” жоме
масжиди имом-хатиби