Билим юртида спорт мусобaқаси

628

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни маънан етук ҳамда соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашлик мақсадида Мустақиллигимизнинг  26 йиллиги муносабати билан гуруҳлараро спортнинг “Фурбол” тури бўйича “Биз мустақил юрт фарзандларимиз” шиори остида турнир ташкил қилинди.

Ўтказилган ушбу турнирда жами 9 та гуруҳ ўзаро беллашдилар. Футбол турнири курашчан ва байрамона кайфиятда ўтди. Турнирнинг финал қисмида 4-курс 65-гуруҳ ва  2-курс 68-гуруҳ талабаларидан ташкил топган жамоалар беллашди ва якунда 4-65 жамоаси 2-68 жамоаси устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг мутлоқ ғолиби деб топилди.

“Футбол” мусобақаси якунида билим юрти мударрислари томонидан турнирнинг 1-2-3-ўринларини эгаллаган жамоаларга билим юрти маъмурияти ва ҳомийлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

[su_custom_gallery source=»media: 1783,1784,1785,1786,1787,1788,1789,1790,1791″ limit=»9″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Андижон «Саййид Мухйиддин махдум»

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон Исраилов