Билим юртида “Қорилар кўрик” танлови

885

[su_custom_gallery source=”media: 722,723,724,725,726,727,728,729,730,731,732″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

2017 йилнинг 23 январь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талабалар ўртасида  “Қорилар кўрик танлови” ўтказилди. Кўрик танловда гуруҳлар ичидан ҳакамлар томонидан сараланиб олинган 12 нафар Мужаввид ва 9 нафар Мураттаб қори талабалар мусобақани баҳолаб борувчи ҳакамлар, билим юрти мударрис ҳамда талабалари хузурида ўзаро беллашдилар.

Кўрик танловни билим юрти мудири Н.Қодиров раислигида ҳакамлар “Қуръони карим ва тажвид” фани мударрислари Р.Умаров, И.Нурдинов, “Фиқҳ” фани мударриси Ҳ.Жўрабоевлар баҳолаб бордилар. Тадбирни билим юрти ходими И.Закиров олиб борди. Мусобақа икки йўналишда яъни: Мужаввид (Қуръони каримни тўла ёд олмаган, лекин Қуръон ўқиш тартибига риоя қилиб ўқувчи), Мураттаб (Қуръони каримни тўла ёд олган) қорилар йўналишида ўтказилди. Мусобақа якуний натижаларига кўра “Мужаввид” қорилар йўналиши бўйича: 1-ўринни  2-курс 66-гурух талабаси – Бозоров Ахмадулло, 2-ўринни 1-курс 68-гурух талабаси – Жалолхонов Аббосхон, 3-ўринни 4-курс 63-гурух талабаси – Ахмаджонов Абдулло эгаллаган бўлса, “Мураттаб” қорилар йўналиши бўйича: 1-ўринни  2-курс 67-гурух талабаси – Абдужалилов Сирожиддин, 2-ўринни 2-курс 67-гурух талабаси – Абдулҳаев Абдулбосит, 3-ўринни 4-курс 63-гурух талабаси – Абдуллаев Олимжонлар эгалладилар.

“Мужаввид” қорилар йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган Бозоров Ахмадулло ва “Мураттаб” қорилар йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган Абдужалилов Сирожиддинлар 2017 йил давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Қорилар кўрик танлови”нинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар. Мусобақа якунида ғолиблар билим юрти маъмурияти ва ҳомийлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Билим юрти мудири

Нурилло Қодиров