Билим юртида қабул имтихонлари ўтказилди

1091

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2017 йил 18 июль куни 2017-2018 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Қабул имтихонларига кириш олдидан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ресупубликаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими С.Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадралар тайёрлаш бўлими мутахассиси У.Ходжаев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, билим юрти қабул имтиҳонлари ҳайъати раиси М.Алимов, имтиҳон ҳайъати аъзолари Р.Маҳмудов, А.Мелибоев, М.Тўрақулов, И.Нурдинов, Қ.Исраилов ҳамда 256 нафар абитуриентлар ҳамда уларнинг 5 нафар ота-оналари иштирок этди.

Йиғилишни билим юрти мудири, қабул имтиҳонлари ҳайъати раиси М.Алимов очди ва йиғилиш қатнашчилари ҳамда абитуриентларни ушбу ҳаяжонли дақиқаларга сабабчи бўлаётган тантана билан муборакбод этиб, барчаларига омад ва муваффақиятлар тилади. Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ҳам, барча йиғилган абитуриентларга имтиҳонларни муваффақиятли топшириб олишларида Аллоҳ таъолодан куч-қувват, ўткир зеҳн ва идрок сўраб, ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ресупубликаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими С.Шарипов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси У.Ходжаевлар ҳам сўз олиб, йиғилган барча абитуриентларга имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб олишларини тилади ҳамда бўлиб ўтадиган имтиҳон қонун-қоидарини ва шартларини абитуриентларга тушунтириб бердилар.

Қабул имтиҳонлари 18 июль куни соат 8 00 да бошланди.

Имтиҳонлар она тили фани бўйича диктант асосида, маънавият асослари, чет тили ва тарих фанларидан тест синовлари асосида ўтказилди.

2017 йилнинг 21 июль куни эса мандат рўйхати эълон қилинди. Мандат натижасига асосан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ажратган квотаси доирасида 40 нафар энг юқори балл тўплаган абитуриентлар имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлиги маълум қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 1474,1475,1476,1477,1478,1479,1480,1481,1482,1483,1484,1485,1486,1487″ limit=”14″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ

21.07.2017 йил