Бидъат нима?

1283

Инсон Аллоҳ таолога тақарруб (яқин бўлмоқлик) хосил қииш учун шариатда кўрсатилган бирор амални бажарар экан, унинг ихлосу муҳаббати кўпроқ савоб топиш мақсадида шу амални янада кўркамроқ адо этишга ундайди. Бироқ бидъат деган тушунча, билиб – билмай бидъат амалини қилиб қўйиш хавфи уни ўз хохиш – иродасини амалга оширишига тўсқинлик қилади. Мана шунинг учун мусулмон киши бидъат сўзининг маъносини ва айрим бидъат амаллар хақида тушунчага эга бўлиши лозим. Аллох таоло ўзини:
(Аллоҳ) “Еру осмонларни Яратувчисидир” деб номлаган (Бақара сураси, 117-оят) шу мазмундаги бошқа оятларда “бадийъ” сўзи ўрнига “халқа” лафзи келган. Мазкур оятда “бадийъ” сўзини келиши бежиз эмас, албатта. Чунки унинг йўқдан бор қилди, деган маъносидан ташқари, бетакрор ва тенгсиз қилиб яратди, маъноси хам бор. Ҳаётда рўй бермаган воқеани тасвирлаш, рўй берганининг эса, таъсирини ошириш мақсадида, асли холини безаб баён қилишга бадийлаштириш дейилади. Мана шу маънодан келиб чиқиб, бидъат сўзига истилохда – шаръий асосга эга бўлмаган амални жорий қилиш деб таъриф берилган.

Избоскани туман «Сўфи Охун» жоме масжиди

имом-хатиби А. Содиқов