Жорий йилнинг 20 май куни Булоқбоши туманида тарғиботчи ва отинойиларнинг малакасини ошириш, уларни дунёвий ва диний билимларини мустахкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигин янада ошириш мақсадида “Бахтиёр оила сари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

   Семинарда Булоқбоши туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Холматова, туман бош отинойиси У.Отахонова ҳамда тумандаги маҳаллалардаги отин ойилар қатнашдилар.

   Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси Андижон вилоят вакиллиги, Бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ш.Қосимова иштирок этиб семинар иштирокчиларига мазкур мавзу юзасидан кўрсатмалар, тавсиялар ва топшириқлар берилди