Баҳор янгиланиш фасли

1240

Баҳор фасли келса , табиат уйғона бошлайди. Шу муносабат билан атроф-муҳитга, ўсимлик ва ҳайвонларга қандай муомалада бўлиш ҳақида Ислом дини бир қанча кўрсатмалар берган. Қуръони каримда Бақара сурасининг 29-оятида шундай марҳамат қилади « У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди » дунёдаги барча нарса инсонларнинг истифодалари учун яратилгани шу оятдан маълум бўлади. Тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа нарсаларни тоза тутиш ва уларни ифлослантирувчи ва зарар берувчи нарсалардан сақлашга динимиз буюради. Пайғамбаримиз с.а.в.” Уч жойга яъни Сув узанларига, Йўлларнинг кесишган жойга, Соя-салқин жойларга ахлат ташлашдан сақланинглар” –деганлар. Пайғамбаримиз с.а.в. “Албатта Аллоҳ таоло гўзал, гўзалликни яхши кўради. Албатта Аллоҳ таоло пок, Покликни яхши кўради. Албатта Аллоҳ таоло озода, озодаликни яхши кўради. Албатта Аллоҳ таоло олий-химмат, олий химматни яхши кўради. Албатта, Аллоҳ таоло сахий, сахийликни яхши кўради. Бас озода бўлинглар эшикларни олдинини тоза тутинглар яҳудийларга ўхшаманглар”-деганлар. Пайғамбаримиз с.а.в. “ Кийимларингизни чиройли қилинглар, от-уловларингизни яроқли тутинглар, одамларга юздаги ҳолдек намуна бўлинглар»-деганлар. Бўш ерларга мевали ва манзарали дарахтлар экиб ватанимизни кўкаламзор қилиш барчамизни бурчимиз хисобланади. Биз ўтказган кўчатлар ва ўсимлик доимо Аллоҳ таъолога тасбех айтиб туради. Жума сурасининг 1-оятида шундай мархамат қилинади: «Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлоқ) Подшоҳ , (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Хикматли бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур ». Пайғамбаримиз с.а.в. айтадилар: “ Қайси бир мусулмон киши бирор кўчат экса ёки бирор уруғ экса кейин ундан қуш ёки инсон ёки бирор хайвон еса эккан одамга садақа ёзилади ”. Бу ҳадис шарифдан кўчат ёки экиндан фойда келиб турса, ўша инсон вафот этиб кетган бўлса ҳам, унга қиёматгача савоб бориб туриши билдирилмоқда.Боязит бастомий мулозимлари билан сайрга чиқиб , бир қишлоқдан ўтиб борар экан , боғида ишлаб юрган , мева ниҳолларини экиб юрган соч-соқоли оппоқ, бели букилган чолни кўрди. Подшоҳ чолга яқинлашиб : Ҳорманг ота, нима қиляпсиз, ерни нега чояпсиз?-деди. Нуроний чол саломдан кейин , табассум билан : саломат бўл, ўғлим, мевали дарахт ниҳолларини экмоқдаман –деди. Подшоҳ: – Ота, буларни мевасини ейиш сизга насиб этармикин?-деб сўради. Нуроний чол : -Йўқ, умрим етмайди-деди. Подшоҳ: -Уҳолда нега ўзингизни бунчалик қийнаяпсиз, ўзингиз мевасини тотиб кўрмаслигингизни билиб туриб дарахт экяпсиз ? – деди. Чол бу сўзлардан ва қиёфасидан подшоҳни таниб, бундай жавоб берди: Подшоҳим! Биздан олдингилар экди , биз едик. Энди биз экамиз , биздан кейингилар есин. Чолнинг жавоби подшоҳга ёқди ва чолга бир ҳамён олтин берди. Подшоҳим бизнинг дарахтлар ниҳоллигидаёқ мевасини берди -деди. Бу гўзал жавоб подшоҳга ҳам хуш ёқди ва яна бир ҳамён олтин берди. Чол: -Аллоҳга хамду санолар бўлсинки , ҳамма дарахтлар бир йилда бир марта мева берадилар, бизнинг дарахтимиз бир йилда икки марта мева берди-деди. Подшоҳ чолга яна бир ҳамён олтин отди-да , ёнидагиларга , тезроқ бу ердан кетайлик , бу чол бор пулимизни олиб қўяди, деб отини йўлга бурди. Азиз хамюртлар: Аллоҳ яхши ният билан меҳнат қилганларга шундай мукофотлар беради. Бу хикоядан ибрат дарсини олайлик. Доимо яхшилик учун мехнат қилайлик. Маълумки, бахор тупроқнинг юзи очилиб, уруғ қадаладиган фаслдир. Шу маънода қадимдан асосий тирикчилиги деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат бўлган халқимиз бахор фаслини интизорлик билан кутиб, уни байрамона иштиёқ билан қарши олишга одатланган. Бошланаётган бахор фаслини Аллоҳ барокотли қилсин деҳқончиликларимизга ва зироатларимизга барака ато этиб сероп бўлишини насиб қилсин.

Санатбек Турсунов

Андижон тумани

“Усмони Зиннурайн”

жоме масжиди имом-хатиби