АЙЛАНАДИ, АЙЛАНАВEРАР…

642

Ер айланиб тўхтамас бир он,

Айланмоқда бош узра само.

Томирларда айланади қон.

Айланади ҳаёти дунё.

 

Айлантирар бошимни орзу,

Ўйлантирар ушалмас тилак.

Ёруғ айла, надир қоронғу,

Умид даркор ва ишонч керак.

 

Айланади атрофда дўстлар,

Бойланади кўнгилга кўнгил.

Ташлаб кетса хотиранг бўзлар,

Юракларда қолади ўнгир.

 

Ҳамма нарса айланаверар,

Ҳеч саботга бойлангани йўқ.

Айланишлар ичра негадир,

Мен яхшига айланганим йўқ!

 

Ўткирбек Мадумаров

2017 йил 22 декабрь