Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили» ва ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини профилактика куни деб эълон қилганлиги муносабати билан юртимиздаги барча имом-хатиблар қатори Андижон вилоятидаги барча масжидлар имом-хатиблари ҳам жойларда “Жиноятчиликкка олиб борувчи омиллар, жумладан, оилавий ажримлар, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, интернетнинг салбий оқибатлари, ўқувчи ёшларни дарсларда мунтазам қатнашмасликлари” мавзуларида тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.
[su_custom_gallery source=”media: 904,905″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Асака тумани бош имом-хатиби Парпиев Шахобиддин Асака хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида профилактика куни муносабати билан ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган йиғилишда иштирок этиб, “Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида маъруза қилди. Тадбирда Асака туманидаги “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби Имоми Муҳаммадсобир ҳам иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
[su_custom_gallery source=”media: 906,907″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Андижон вилоят вакиллиги