Андижонда ҳашар

1020

Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган “Рамазон ойи ва ҳайитини юқори савияда ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар режаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 22 апрелдаги 01А/52-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжидлар, қабристон ва зиёратгоҳлар ҳамда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртида жорий йилнинг 4 май, шанба куни “Озодалик куни” доирасида шанбаликлар ўтказилди.

 “Озодалик куни”да уюштирилган ҳашарда масжидларнинг ички ва ташқи қисмлари, хонақоҳлар, таҳоратхоналар умумтартибда тозаланди. Қабристон ва зиёратгоҳлар бегона ўн-ўланлар, чиқиндилардан тозаланиб, чиқройли ҳолатга келтирилди.

Ўтказилган “Озодалик куни” доирасида имом-хатиблар томонидан аҳолига масжидлар, қабристон ва зиёратгоҳларни обод этиш миллий қадрият саналган урф одатларимиз эканлигини тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишларини ҳам олиб бордилар.

 Вакиллик ходими Н.Қодиров