Андижонлик зиёратчилар Умра ибодатига йўл олдилар

994

Куни кеча Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра ибодатоларини адо этишлик учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эдилар. Бугун тунда эса, Андижон вилоятидан Муборак Умра ибодатларини адо этишлик учун дастлабки гуруҳ зиёратчилар Саудия Арабистони сари йўл олдилар.

Зиёратчиларимиз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий авиялайнерларида жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб Тошкент-Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистонига йўлга қўйилган рейслар орқали учиб кетдилар.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил қилинаётган Муборак Умра сафарига юртимиздан борган фуқароларимиз Мадинаи Мунаввара шаҳрида 5 юлдузли “Pullman Zamzam Madina Hotel” меҳмонхонаси ва Маккаи Мукаррама шаҳрида 4 юлдузли “Al Kiswah Hotel Towers” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

Шунингдек, зиёратчиларимизга  тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда юртимиздан борган моҳир ошпазларимиз хизмат кўрсатадилар.

[su_custom_gallery source=”media: 4131,4132,4133,4134″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Юртимиздан Муборак Умра ибодатларига борган барча юртдошларимизга ибодатларни мукаммал адо этиб, Ватанимиз тинчлигини, халқимизнинг фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуои-хайрлар ила яна жонажон Ўзбекистонимизга эсон-омон етиб келишларини тилаб қоламиз.


Йўлингиз бехатар бўлсин азиз Ватандошлар!

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нуруллоҳ Қодиров