Бугун 9 декабрь куни ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги биносида Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси хузуридаги “Малака ошириш” маркази билан ҳамкорликда вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни, аёллар фиқҳий масалалари, бидъат хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари ва қирқ фарз баёни тўғрисида машғулот дарслари бўлиб ўтди. Ҳар бир машғулот дарслари Вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, уларнинг ўринбосари Хайрулло домла Сулаймонов, Вакилликнинг хотин-қизлар масалалари буйича ўринбосари Шоирахон Касимова ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта масус ислом билим юрти мудири Рустамжон домла Маҳмудов жалб қилиниб, кенг маънода тушунчалар ва кўрсатмалар асосида ташкил қилинди. Бўлиб ўтган семинар кўтаринки рухда савол-жавоблар асосида ўтказилди ва барча отинойиларимизга манзур бўлди. Семинар ниҳоясида отинойилар ана шундай ўқув семинарларини бардавом бўлишлигини сўраб кўпдан кўп дуолар қилишди.
ЎМИ Андижон вилоят Вакилликнинг
хотин-қизлар масалалари буйича
ўринбосари Шоирахон Касимова