Андижон осмонининг юлдузи, муҳтарам Абдуманнон ҳожи домла Абдухалимов оламдан ўтди.

913

Жорий йилнинг 15-июнь, Рамазон ҳайити куни, кунларнинг саййиди бўлган жума тонгида вилоятимиз мусулмонлари оғир жудоликка учради.

Анжижон вилояти Хўжаобод туманидаги «Етти Чинор» жоме масжидида қарийб 35 йил фидокорона имом бўлиб хизмат қилиб, хозирда Ўзбекистон фаҳрий имомларидан бири бўлган, Андижон осмонининг юлдузи, муҳтарам устоз Абдуманнон ҳожи домла оламдан ўтдилар. Андижон вилояти вакиллиги раҳбарияти ва вилоятимиздаги барча имом-хатиблар ва мадраса мударрислари номидан Абдуманнон ҳожи Абдухалимов оиласига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ Абдуманнон ҳожи домлани охиратларини обод қилиб, яхши амалларини ўзларига хамроҳ айласин. Йўқотганларимизнинг ўрнини эса яхшиликлар билан тўлдирсин.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги