Аллоҳ таолонинг ҳадялари

665

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилган: “Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот ҳохлаган нарсасини яратур. У зот ҳохлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва ҳохлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва ҳохлаган кишисини  туғмас қилур. Албатта, у зот ўта билгучи ва ўта қодирдир” Шўро сураси 49,50 оятлар.

Ушбу оятдан маълум бўладики, фарзандлар, ҳох қиз бўлсин, ҳох ўғил бўлсин, Аллоҳ таолонинг ҳадяларидир. Инсон у ҳадяларини хурсанд бўлиб қабул қилиш керак. Айниқса қиз фарзандларни, чунки оятда аввал қиз зикр қилиниши беҳикмат эмас. Жохилият даврида қиз туғилса уни ёмонлик деб билишар эди. Афсуски хозирда ҳам айрим жохил кишилар қиз туғилса хурсанд бўлмайди. Хатто аёлидан ранжиб оила бузилишигача  ҳам етиб бормоқда. Ва ҳоланки қиз фарзанд тарбиялаганларга Пайғамбаримиз с.а.в: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларга тарбия бериб, катта қилса ва уларга меҳр билан қараса, жаннатга кириш муқаррардир,” дедилар. Шунда бир киши: “Эй Расулуллоҳ! Унинг қизи иккита бўлса-чи? ” деб сўради. Росулуллоҳ с.а.в: “Иккита бўлса хам, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти)

Қизлар бўлғуси она, уларни асраб-авайлаш керак, чунки улар соғлом бўлса, миллат, келажак авлод соғлом бўлади. Аллоҳ таолонинг ҳадяларини хурсанд бўлиб қабул қилайлик. Қиз фарзанд ҳам Аллоҳнинг неъмати.

Булоқбоши тумани

бош имом-хатиби

Миркомил Ботиров