Машҳур тобеин имом Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳи (148-ҳижрий санада вафот этган) шундай деганлар:
من زعم أن الله في شيء، أو من شيء، أو على شيء، فقد أشرك؛ إذ لو كان على شيء لكان محمولا ولو كان في شيء لكان محصورا، ولو كان من شيء لكان محدثا
“Кимки Аллоҳ таолони бирор нарса ичида, ё бирор нарсадан таркиб топган, ё бирор нарса устида деб ҳисоблаган бўлса, ширк келтирибди. Чунки У зот агар бирор нарсанинг ичида бўлса чегараланган бўлиб қолади, агар устида бўлса, кўтариб турилган бўлиб қолади, агар бирор нарсадан таркиб топган бўлса янгидан пайдо бўлган бўлиб қолади”
📚 Имом Қушайрийнинг «Ар-рисолатул Қушайрийя» китоби.
Сохта салафийлар эса Аллоҳ таолони осмонда деб ътиқод қилишади. Бу тарихда Карромийлар ва мужассималар фирқасининг эътиқоди бўлган.