Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни хоҳласа…

731

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) Пайгамбаримиз(с.а.в)дан ривоят қиладилар:”Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни хоҳласа ,унга балою офатларни юборади,ҳатто селдек оқизиб қўяди,қачонки у банда Аллоҳга дуо қилса ,фаришталар айтишадики :”Эй Парвардигор,бир яхши овоз келди”,деб. У банда иккинчи марта дуо қилиб:”Эй Парвардигор !”деса,Аллоҳ таоло :”Лаббай қулим ,ҳозир нимани сўрасанг ,бераман ёки ундан кўра яхширогини қиёматга олиб қўяман”,дейди.
Қиёмат кунида яхши амалларни –намоз,рўза,садақа,ҳаж ибодатларини қилган одамлар келтирилиб ,амаллари тарозига қўйилади.Кейин бало юбориб синалган кишилар келтирилади,аммо уларнинг амаллари тарозига ҳам қўйилмайди,китоблари ҳам очиб кўрилмайди,уларга ажру савоблар сон-саноқсиз тўкиб юборилади.Шунда бу дунёда сог-саломат яшаб ўтган кишилар балога дучор бўлган кимсаларнинг савобларини кўриб,қанийди дунёда бизнинг баданларимиз қайчи билан кесиб-тилиб ташланганида,деб орзу қилишади”.
Бу ҳол Аллоҳ таолонинг :”Сабр қилувчиларнинг савоблари ҳисоб-китобсиз тўла –тўкис қилиб берилади”(Зумар,10),деган сўзнинг далилидир.
Али ибн Абу Толиб (р.а) :”Мен сизларга Аллоҳнинг китобидаги энг яхши умидбахш оятнинг хабарини берайми? дедилар.
“Ҳа” , дейишди.Шунда уларга Шўро сурасидаги қуйидаги оятни ўқиб бердилар: “Эй инсонлар! Сизларга не бир мусибат етса ,ўз қўлларингиз қилган нарса –гуноҳ сабабли етур.Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан )авф қилиб юборур”(30-оят).
Кейин дедилар: “Дунёдаги мусибатлар гуноҳ туфайлидир.Агар Аллоҳ таоло бандасини дунёда гуноҳи учун жазоласа ,дунёда ҳам,охиратда ҳам иккинчи бор азобламайди.Аллоҳ таоло бундай қилишдан покдир”.
Оиша онамиз (р.а) Пайгамбаримиз (с.а.в)дан ривоят қилдилар.У зот (а.с)айтдилар:”Муминга бирор мусибат келса ,ҳатто тикан кирса ёки ундан катта нарсалар етса ,Аллоҳ шу сабабли унинг гуноҳларини тўкади”.
Азизлар бутун дунёни қамраб олган ва бизнинг юртимизга ҳам ўзини таъсирини ўтказаётган синов (каронавирусига қарши) истигфор айтайлик,билиб –билмай қилган гуноҳларимизга тавба қилайлик. Аллоҳ тавба-истигфорларимизни қабул қилиб, четдан кириб келган бу балони юртимиздан тезроқ кўтарсин , ҳалқимизни турли офатлардан Ўзи сақласин , касал-беморларга шифо бериб , оилаларига саломат қайтишларини насиб этсин , яна ҳалқимизга фаровон ҳаёт – ризқига барака , хонадонларига файз кирсин, Омин!!!

И.Ортиқов

Далварзин жомеъ масжиди имом-хатиби.