Абу Ҳанифанинг р.а улуғлиги ҳақида

1058

Росулуллоҳ (с.а.в) Дунё зинати бир юз эллигинчи йили кўтарилади деб мархамат қилдилар. Ушбу ҳадисни Шамсул аимматул Кардари хазратлари Абу Ҳанифа р.а ҳақида айтилингандир, чунки Абу Ҳанифа р.а бирюз эллигинчи йили вафот этган деганлар.
Ибн Ҳажар Маккий хазратлари Филхойротил Хасан фи Маноқиби Аби Ҳанифа номли китобларида ҳам Шамсул аимматул Кардари хазратларини айтган сўзларини келтириб унга қўшимча қилиб айтадиларки Абу Ҳанифанинг р.а. отаси Собит ёшлик вақтида Али ибн Абу Толиб Каррамаллоҳ важҳанинг р.а. хузурига борганлигини ва Али р.а. Собитнинг хақига ва у кишини зурриётларининг хаққига дуо қилганликларини келтиради.
Имоми Шофеъ р.а имоми Моликга р.а. Абу Ҳанифани р.а кўрганмисиз? дедилар. Имоми Молик р.а. Ҳа дедиларда У шундай киши эдики бир сўрини олтиндан эканлигини сенга айтсалар, албатта унинг олтиндан эканлигига хужжатини келтири қўяр эдилар деб жавоб берган эканлар.
Имоми Шофеъ р.а қачон Бағдод шарифга борсалар албатта Абу Ҳанифанинг р.а қабришарифларини зиёрат қилар, у жойда туриб икки ракат намоз ўқир ва қўлларини намоз ичида рофъул ядайин қилиб икки қўлини кўтармасдан тамомига етказар эдилар. Бундай қилишлигини сабабини сўралганда Бизни бу зотнинг олдиларида рофъул ядайин қилишимиз беодоблик бўлади дер эканлар. (Айнул ъилм китобидан фойдаланилди).
Ҳа азизлар Абу Ҳанифа р.а хақиқатда улуғ зот бўлганлар . Биз У зотнинг мазҳабида бўлганлигимиздан фахирланамиз.

Акмалжон Қурбонов
Олтинкўл туман

“Оқ масжид”

жоме масжиди имом-хатиби