Ха азизлар жаннатга чипта олса бўлади, қандай қилиб ?. Бунинг учун бизга энг тўғри йўлни кўрсатувчи зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг сўзларига қулоқ тутамиз.
Адий ибн Хотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий алайҳис саломнинг “Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар” деяётганларини эшитганман.
Муттафақун алайҳи.
Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида қуйидагича айтилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам”:
“Сизларнинг хар бирингиз билан Роббингиз (қиёматда) ўртага таржимон қўймай сўзлашади.У киши ўнг тамонига қарайди. Бас қилган амалидан бошқа нарсани кўрмайди.Чап тамонига қарайди. Бас, қилган амалидан бошқа нарсани кўрмайди. Олдига қарайди. Бас, рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди.Шундай экан, яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар! Ким уни ҳам топмаса, ширин сўз билан (сақлансин)”,дедилар.
Мана азизлар яримта хурмо, яримта хурмо билан биз ўзимизга жаннатни нақд қилишимиз мумкин.Қачоники шу яримта хурмони халолдан тоган бўлсак, ўрнига вақтида эхсон қилсак жаннатни чиптаси қўлимизда. Айни дам ўша вақт келди, жуда кўп юртдошларимиз бу имкониятдан унумли фойдаланмоқдалар. Келинг сизу биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшайлик токи қиёмат куни ўнгу сўлимизга қараганимизда хеч бўлмаса дўзахдан сақловчи яримта хурмойимиз бўлсин .Вахоланки биз бундан кўпроғига қодирмиз.
Мадумаров Исроилжон
Олтинкўл тумани Мухаммадрахим хожи жоме масжиди
Имом хатиби