Азизлар, муборак Рамазон ойида қилинадиган ҳар бир солиҳ амалимизга улкан ажрлар берилади. Жумладан, закот ҳам айнан шу ойда адо этилади. Бу ойда хайр-эҳсон қилиш, қариндош-уруғ ва бева бечоралар ҳолидан хабар олиш савобли амаллар ҳисобланади.
«Садақа» аслида яхшилик маъносини билдиради. Қилинган ҳар бир солиҳ амалимиз садақа бўлади. Садақа мажбурий ва ихтиёрнй бўлади. Мажбурийга , фарз ва вожиб бўлган закот, ушр, фитр каффорат кабилар киради. Бева-бечора ва етим-есирларга қилингани, одамларга таом улашиб тўйдириш, хоҳиши билан қилинган солиҳ амаллар ихтиёрий садақадир.
Аллоҳ таоло айтади: «Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир («Ар Раҳмон» сураси, 60-оят). «Мол (бойлик)-ларини кечаю-кундуз, пинҳона ошкора эҳсон қиладиган кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида (махсус) мукофотлари муҳайёдир. Уларга (охиратда) хавф ҳам бўлмас ва улар ташвишҳам чекмаслар» («Бақара» сураси, 274-оят). Парвардигори оламнинг шундай ваъдаси бор: «Кимки (бир) хасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтариб ёзилур)..,» («Анъом» сураси, 160-оят).
Қуръонй Каримда бандани бундай амали солиҳга далолат қилувчи ояти карималар жуда кўп, Қўлимиздаги мол дунёни Аллоҳ йўлида сарфлаш , ҳақида қуйидаги ояти карима бизларии янада ҳушёрликка чақиради. «Эй, ймон келтирганлар! На савдо-сотиқ, на ошна-оғайничилик ва на шафоат қилиб ўртага тушишлар бўлмайдиган кун (Қиёмат) келишидан олдин сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан (шу дунёда) эҳсон қилингиз! Кофирлар эса золимлардир («Бақара» сураси, 254-оят).
Ҳа, азизлар, садақа ва хайру эҳсон шунчалар муҳим ибодатки, бу каби ишларга бепарво қарамаслигингиз керак. Қолаверса, бу мўминлик вазифамиздир.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: Набиий (с.а.в.)дан «Қайси амал яхшироқ ?», деб сўралганда, у зотмуборак: «Овқат улашиб кишиларни таомлантиришинг ҳамда таниган танкмаган кишиларга салом беришинг», -дедилар.
Абу Зарза (р.а)дан ривоят қилинадй. «Расулуллоҳ (с.а.в.) :«Бир банда бир парча нон садақа қилса, Аллоҳ жалла ва аъло Ухуд тоғи баробарида кўпайтиради», дедилар» (Табароний
ривояти).
Биз аҳли Ислом бандалар бу каби имкониятлардан унумли фойдаланмоғимиз зарур. Ймконияти бор бадавлат кишилар ҳар куни ифторликлар уюштирса, бева бечоралар ҳолидан хабар олса, юқоридаги каби Ҳадисларга амалқилса, ажрини Роббмнинг ўзи беради. Шу ўринда бир ибратли ҳикоятни келтириш ўринли, деб биламиз.
Ҳазрати Умар даврларида бир бадавлат савдогар бор эди. Бир куни онаси унинг уйига келиб, ночор бўлиб қолгани сабабли молидан улбул беришини сўради. Савдогарнииг хотини: «Онангиз камбағал бўлиб қолишимизни истаб қолибдилар, агар ҳар куни нарса сўрайверса, фақир бўлиб қоламизку!», дея эрини онасига саховат кўрсатишдан қайтаради, Онаизор эса йиғлаб уйига йўл олади. Бир гал савдогар тижорат иши билан сафарга чиққанида уни қароқчилар талайди, молларини тортиб олгани етмаганидай, қўлларини ҳам кесишди. Шу ердан ўтиб қолган карвондаги йўловчилар уни уйларига олиб кетишади. Анчадан кейин хабар олиб кўргани келган қариндошларига: савдогар: «Агар онам сўраган нарсани берганимда ва хайру эҳсонлар қилиб турганимда молиб ҳам, қўлим ҳам омон қоларди», деб сўзлаган экан.
Мана, бу ибратли воқеадан ҳар бир инсон ўзлариға хулоса чиқариб олаверсинлар: Молининг кўпайиши ва омонда бўлиши оддий саналган садақа бериш ва хайри эҳсонли бўлишда экан. Динимиз нақадар гўзал ва ҳақ дин! Бизларнинг вазифамиз эса амал қилиб яшаб боришдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни
саховатли иисрнлар қаторида бўлишлигимизни насиб айласин Амийн !.
Санатбек Турсунов