Ҳар бир дарднинг давоси бор

1186

Мусулмон инсон ҳар қандай касалликни Аллоҳ таоло тарафидан эканлигига ва унинг ўзи шифосини беришига ишониши лозим.

Ҳар бир инсонга саломатликдан кўра муҳим, соғлиқдан кўра кўпроқ эътибор бериладиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун кишилар хасталиклардан сақланиш, саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш учун куч-ғайрат, маблағ ва вақтни аяшмайди.
Булар бежизга эмас. Ҳаёт ширин, саломат умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли-саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга аввало соғлиқ керак.

Расулуллоҳ (с.а.в.)дан аъробийлар сўради: “Биз бир-биримизни даволасак бўладими?” Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳа, Аллоҳнинг бандалари, даволангиз. Аллоҳ ҳар бир дардни шифоси билан берган, фақат бир касалликнинг давоси йўқ”, деб жавоб қилдилар. Аъробийлар: “У қайси касаллик, Ё Расулаллоҳ” деб сўраганларида, “Қарилик”,дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

Пайғамбаримиз (с.а.в)꞉ Ҳар бир дарднинг давоси бор. Агар бирор касалликнинг давоси тўғри топилса, у Аллоҳнинг изни билан шифо бўлади. (Имом Термизий ривояти)

Ҳар-бир инсон саломат хаёт кечиришлик учун доимо бемор бўлишларидан аввал  соғ-саломат юришликни қайғуриши керак. 

Аллоҳ таоло ҳозирги кундаги Каранавирус касаллигига чалинга барча беморлага шифо берсин!.  Айни дамда сиз ҳам ўзингиз ва бошқаларни соғ-саломат бўлиши учун заруратсиз кўчага чиқманг!.

Акмалжон Қурбонов

Олтинкўл туман

“Оқ масжид”

жоме масжиди имом-хатиби