Деҳқончилик – ризқ-рўзимиз

1033

“У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир”. (Наҳл сураси, 10-11 оятлар)
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, унга шунда ажр бордир. Шунингдек, ундан бирор жонзот еган нарсада унга садақа (савоби) бордир”, дедилар”.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг ваъдасига етишиш учун деҳқонлар қилаётган ишларни ибодат деб қилишлари лозимдир. Ҳалол покиза бўлса, ҳалол покиза йўллар билан меҳнат қилса, иншоаллоҳ, зироатига барака кириб, албатта мўл-кўл ҳосилга эга бўлади.
Саҳобалардан бир қанчалари деҳқончилик билан машғул бўлганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу саҳобалар ичида зоҳидлардан бири бўлсада, деҳқончилик қилар эди. Саъд ибн Абу ваққос розияллоҳу анҳу деҳқончиликдан мўл ҳосил олиш учун ўз ерига ўғитлар билан ишлов берар эди. Мухтарам азизлар, бизлар озгина уйимиздаги еримизга қанча ерига савоб умидида дехқончилик қилдигу ёки ўз холига ташладик. Исроф хар бир нарсада бор, шу қатори бир қарич ерда хам.

Усмонов Абдуманнон

Пахтаобод тумани бош имом-хатиби